13 April 2007
03:00 -
23:30 - “Бирлик” Партияси президент сайловларига тайёргарчилик ишларини жадаллаштирмоқда 21:00 - ЕХҲТ раиси демократлар билан учрашишни истади, ҳукумат Васила Иноят қаторига ўз одамларини қўшди 18:30 - Туркия янги прези
23:30 - “Бирлик” Партияси президент сайловларига тайёргарчилик ишларини жадаллаштирмоқда

Шу билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида “Бирлик” лидери Абдyраҳим Пўлат бугун партия Бош котиби Васила Иноят, партия раисининг Фарғона водийси бўйича ўринбосари Ҳамдам Сулаймон ва партиянинг Наманган ташкилоти раиси вазифасини бажарувчи Носир Зокир билан телефон орқали гаплашди.

Васила Иноят партия раисига бугун ЕХҲТнинг ижрочи раиси Мигал Анхел Моратинос билан учрашув ҳақида тафсилотли маълумотлар берди. Абдураҳим Пўлат ва Васила Иноят сайловлар аарафасида вилоят ташкилотларинг фаолиятни янада жадаллаштириш ва Ғарб давлатларининг Ўзбекистон режимига таъсиридан яна ҳам унумли фойдаланиш каби масалаларни маслахатлашдилар. Бугун Европарламентда учрашувлар ўтказиш учун Брюсселга учиб кетаётган Васила Иноят қайси йўналишда мулоқатлар олиб боришиш кераклиги хусусида ҳам келишилди.

Абдураҳим Пўлатнинг Ҳамдам Сулаймон ва Носир Зокир билан суҳбати давомида Фарғона ва Наманган вилоятларида партия ташкилотининг структурасини мустаҳкамлаш, ҳар турли учрашувларда партия раисининг президентликка номзоди масаласини муҳокама қилиш ва бу хусусда умумий фикрга келиш каби мавзулар тилга олинди.

21:00 - ЕХҲТ раиси демократлар билан учрашишни истади, ҳукумат Васила Иноят қаторига ўз одамларини қўшди

ЕХҲТнинг жорийдаги раиси, Испания ташқи ишлар вазири Мигал Анхел Моратинос Ўзбекистонга зиёрати доирасида ҳокимият расмийлари билан учрашгандан кейин, бугун эрталаб бир гуруҳ демократлар билан учрашди. Бу гуруҳга кирганлар ким тарафидан танлангани маълум эмас, аммо уларнинг ҳаммасини демократ деб айтиш қийин. Нима бўлганда ҳам, кўринишидан учрашув жуда қизтқарли ўтган.

Эрталаб соат 10 да бошланиб бир соат давом этган учрашувга “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят, Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комитети раиси Марат Зоҳидов, журналист Сергей Ежков ва 2 нафар ҳукумат тарафидан ташкил қилинаган қандайдир “ноҳукумат” ташкилотларининг вакиллари чақирилибди.

Ҳар доимгидек, биринчи сўз Васила Иноятга берилди. У қисқа сўзида “Бирлик” Партияси Ўзбекистонга қарши киритилган санкцияларни йўқ қилиш - Андижон воқеаларини мустақил равишда текшириш, мухолифатни тан олиш, биринчи навбатда “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш, ҳуқуқ ҳимоячиларга қарши босимни йўқ қилиш, қамалганларни озод қилиш каби қадамлар ҳисобига бўлиши кераклигини айтди. “Эзгулик” жамияти айнан ЕХҲТнинг босими остида рўйхатга олинганини, ЕХҲТ “Бирлик”ни рўйхатга олиш масаласида ҳам шундай босим яратиши кераклигини урғулади.

Ундан кейин сўзлаган Марат Зоҳидов МХХнинг агенти эканлигини яна бир марта ошкор қилди ва асосан “Бирлик” Партиясига лойга чаплаш билан овора бўлди. “Мен аввал “Бирлик” аъзоси эдим, - деди у хусусан, очиқчасига ёлғон гапириб, - аммо “Бирлик” террор ташкилотига айлангач, ундан чиқдим ва Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комитетини ташкил этдим”. У Ўзбекистонда жузий камчиликлар борлигини, аммо мавжуд ҳукумат ҳамма муаммоларни ҳал этиш учун астойдил хизмат қилаётганини билдирди.

Рус сайтларида ўзини демократия ва ошкоралик тарафдори қилиб кўрсатишага интилаётган журналист Сергей Ежков Ўзбекистонда шароит хусусий эканлиги ва шу сабабли Ўзбекистон олдига Европа даражасида талаблар қўйиш хатолигини айтиб, феълан Каримов режимининг ошкораликни бзғишга қаратилган сиёсатини оқлаш билан овора бўлди. Қолган 2 киши ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг демократияни ривожлантириш учун қилаётган ҳаракатларини олқишлаш билан вақт ўтказдилар.

Мигал Анхел Моратинос ҳаммани тинглаб бўлгач: “Менинг қарашим, бу ердаги гапирганлардан фақатгина Васила Иноятники билан бир хил. Мен айнан уларни кеча Ислом Каримов билан учрашганимда айтганман”, деб умумий хулоса қилди.

Йиғилишдан кейин ташқарига чиқилгач, Васила Иноят Марат Зоҳидовдан ёлғон сўзлари, “Бирлик”ни нима учун террорист ташкилот дейишгача боргани ҳақида изоҳ талаб қилди. Маратнинг жавобини қисқача маъноси шундай бўлди: “Мен биламан, Месхет туркларини айнан бирликчилар сўйишган, сизлар террорист ташкилотсиз”.

Марат Зоҳидов демократларга ҳужум қилиш хусусида топшириқларни ҳар доим МХХдан олишини ҳамма билади. Аммо, у яқинда Швецияда бўлиб, Қўқонлик ҳамшаҳарлари билан учрашгани ва мухолифатчи эканлиги ҳақида ваъзхонлик қилгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Унинг бу қадар очиқча пасткашлик қилишининг сабаби нимада экан?

18:30 - Туркия янги президент сайлаш арафасида турибди, туркларнинг бош қотган

Бу мамлакатда президент парламент, яъни Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ) тарафидан ҳар 5 йилда сайланади. Президент ҳеч бир сиёсий партия аъзоси бўлмаслиги керак, аввал партия аъзоси бўлган бўлса ҳам, бу лавозимга сайлангач, дарҳол партиясидан истеъфо этиши шарт.

Туркияда асосий сиёсий шахс Бош вазир бўлиб, президент (Туркияда президентни Жумҳурбошқони дейишади) рамзий роль ўйнайди. Аммо, у Қуролли кучлар Бош қўмондони бўлгани, ҳуқуқий давлатларда муҳим ўрни бўлган судьяларни тайинлаш ҳуқуқига эгалиги ва парламент қонунларига вето ҳаққи борлиги туфайли етарлича катта салоҳиятга эга.

Президент биринчи турдаёқ сайланиш учун ТБММ аъзоларининг 2/3 овозини олиши керак, аммо ололмаса, кейинги турларда ярим овоз билан сайланиши мумкин.

Бугун Туркиядаги ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) ТБММда 354 жойга эга, умумий жойлар сони – 550. Демак, бу партия ўзи истаган одамни биринчи турда бўлмаса ҳам, кейингиларида бемалол президент қилолади.

Сайловларнинг биринчи тури шу йил 26 апрелдан кейин бошланади. Сайлов 20 кунда битигши керак. Аммо ҳалигача АТП ўз номзодири очиқламади. Кўринишидан, партия ичида ҳали бир фикрга келинмаган. Бу ерда икки муаммо бор.

Биринчиси Ҳозирги Бош вазир Тойиб Эрдўғон истаса ҳеч бир қийинчиликсиз президент бўлиб сайланади, аммо, у ҳолда кўпроқ унинг исми билан боғлиқ бўлган АТП партиясининг тақдири нима бўлади? Партия раҳбарлигига ва Бош вазирликка ҳозирги Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Гул олиб келиниши кутилмоқда. Аммо, у Эрдўғон каби лидер бўлоладими?

Иккинчиси. Туркияда унинг дунёвийлик принципига қарши бўлган исломий гуруҳлар анчагина кучли. Шу сабабли, Отатурк замонидан бошлаб, давлатнинг бу принципини ҳимоя қилишга жуда катта эътибор берилади. Бу приципдан ҳеч чекинмаслик учун, ҳатто расмий жойларда қандай кийиниш хусусида қонунлар бор. Масалан, расмий жойларга боши ўралган аёлларнинг кириши ҳам тақиқланган. Боши ўралган аёллар университетларга ҳам киритилмайди. Шу кунларда расмий учрашувларга ҳукумрон партия АТПнинг бир қатор йирик намоёндалари боши ўралган хотинларини олиб келолмайдилар. Агар Эрдўғон президент бўлса, расмий учрашувларда унинг боши ўралган хотини қатнашолмайдими? Қатнашаман деса, бундай аёлларни расмий жойларга киритмаслик ҳусусидаги қонуннинг тақдири нима бўлади? Бу қонуннинг бузилиши ёки унинг бекор қилиниши ислом фанатикларини янги жангларга рағбатлантирмайдими?

Туркия жамияти шу каби, бир қарашда муҳим бўлмаган саволар ичида қайнаб тошмоқда. Туркия қуролли кучлари ичида бирон офицернинг хотини бошини ўраса, офицер дарҳол армиядан чиқариб юборилади. Бош қўмондоннинг хотини бошини ўраб юрса нима бўлади?

Кеча Туркия Қуролли кучлари Бош штабининг бошлиғи Яшар Буюканит махсус матбуот конференцияси ўтказиб, сўздагина эмас, амалда дунёвийлик принципига амал қилган одам президент бўлиб сайланишини истаётганини билдирди. Бу сўзлар тўғридан тўғри Тойиб Эрдўғонга қаратилганини ҳамма тушунади, чунки, Эрдўғон бундан 10 йилча аввал динни сиёсий мақсадда ишлатиш айби билан 10 ой қамалиб ҳам чиққан эди.

Туркияда шу пайтгача дунёвийлик принципининг асл ҳимоячиси Туркия қуролли кучларидир, деган фикр ҳукумрон. Шу сабабли, АТП Яшар Буюканитнинг бу сўзларига қандай жавоб беради деган савол ҳам ҳаммани ўйлантириб қўйди.

Кўриниб турибдики, туркларнинг боши бекорга қотмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону