13 October 2011
01:19 - Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Пўлат Сафаров ишдан олинди
Бугун Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Пўлат Сафаров лавозимидан четлатилган. Истеъфо сабаблари хусусида ҳар доимгидек расмий изоҳ йўқ, аммо миршаблар билан ўралашиб юрадиган бир-икки киши унинг ишдан олинишига укасининг пора билан қўлга тушгани сабаблигини айтди. Пўлат Қиличовичнинг укаси ҳам миршаб бўлган, у хавфсизлик органи томонидан бироз муқаддам пора билан ушланган.

Яна бир версияга кўра, “пўлат қилич”нинг синишига унинг хотинларидан бирининг юқори идораларга тинимсиз шикоятлари бўлган, дейди мухбиримиз. Сирдаёликларнинг айтишича, амалда атеист бўлса ҳам, керак бўлганда шариат қонунларини эслаб қоладиган жуда кўп миршаббоши ва бошқа ўзбеклар каби, Сафаровнинг ҳам тўртта хотини бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону