13 October 2011
00:41 -
Тошкентда Халқаро Ўзбек Пахта ва Тўқимачилик Ярмаркаси очилди
Ўзбекистонда ҳамма нарса бўлгани каби, еттинчиси ўтаётган бу тадбир ҳам Ислом Каримнинг ташаббуси билан амлага оширилаётгани ҳар бир ерда урғуланмоқда. Бугун иш бошлаган халқаро ярмаркада пахта хомашёси харид қилиш учун келган ажнабий пахтафурушлар билан шартномалар имзоланади. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги пойтахтга 40 дан ошиқ мамлакатнинг 330 ширкатидан вакиллар келганини иддао қилмоқда. Телевидение орқали кўрсатилган лавҳаларга кўра, пахтафурушларнинг сезиларли салмоғи ўрисларнинг ҳиссасига тўғри келади.