07 October 2011
00:46 - ЮНИСЕФ раҳбари Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди
Бугун БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF) Тошкент ваколатхонаси раҳбари Жан Мишель Дельмот Ўзбеистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинибди. Тарқатилган расмий хабарда ўзаро манфаатли алоқаларни яна-да мустаҳкамлаш масаласи кўрилгани таъкидланади. Аввалги раҳбарлари ҳам Ўзбекисон ҳукумати ноғорасига ўйнаб келгани боис миллий мукофотлар билан тақдирланган мазкур ташкилотдан жўяли бир нима кутиш қийин, дейди мухбиримиз.

Мазкур жамғармага яқин манбаларнинг айтишича, ваколатхона яқин орада мамлакатимиз пахта плантацияларида бу йил болалар меҳнатидан фойдаланиш кузатилмагани ҳақидаги хулосаларини эълон қилади. Бундай масхарабозлик эвазига ваколатхона ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун бир нима ҳеч нима таъма қилмайди. Аксинча, сон-саноқсиз тиши қоқиб олинган ноҳукумат ташкилотларига грантлар беради, хўрак ташлайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону