06 October 2011
02:20 -
Ўзбекистон ҳукумати хорижда вафот этган юртдошларимизнинг жасадини юртга келтириш тартибларини ишлаб чиққан
Бугунги куннинг ниҳоятда долзарб, бироқ тилга олиш учун ўнғайсиз бўлган бу мавзуси ниҳоят Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўрганила бошлангани ижобий ҳодисадир. Ўзбекистон Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Адлия вазирликлари, МХХ ва Давлат Божхона қўмитаси биргаликда ишлаб чиққан қарорда хорижда вафот этган юртдошларимизнинг жасади, ҳокини юртга келтириш тартиблари акс этган. Шу пайтга қадар бир қанча идоравий сарсонгарчиликлар, чегара ва аэропортлардаги бюрократия, сансоларлик бошига кулфт тушган оилаларни қийнаб келарди.
Энди эса, ҳужжатга кўра, ўлим борасида гувоҳнома олиш, жасадни олиб кетишга рухсат олиш, йўл ҳужжатларини ҳозирлаш, давлат чегараларини кесиб ўтишга рухсат олиш бирмунча соддалаштирилибди. Ҳорижда ўлган юртдошимизнинг жасади (қолдиқлари) ёки кулини Ўзбекистон ҳудудига олиб келишни ҳукумат кафолатига олган.
Ҳукумат хорижда нобуд бўлган ҳамюртимизнинг жасадини жўнатиш ва унинг дафн маросимларини ўтказишни бўйнига олган шахсга ёрдам кўрсатади, дейилади шу муносабат илан тарқатилган хабарда. Асарият ҳолларда жасадни транспортировка қилиш харжи қариндошларга, айрим ҳоллардагина мамлакатнинг консуллик бюролари зиммасига тушарди.