06 October 2011
01:06 -
Ҳарбий вазиримиз Покистонда нима қиляпти?
Покистон оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилаётган хабарларда мамлакатимиз Мудофаа вазири, генерал-майор Қобул Бердиев Покистон ҳарбий вазири Чодри Аҳмад Мухтор билан кеча учрашиб, ўзро ҳарбий-техникавий ҳамокрлик юзасидан бир қанча битимларни имзолагани айтилади. Исломободдаги музокараларда Ҳинд окенига чиқиш, жаҳон бозорига Покистон орқали транзит йўлини очиш масалалари ҳам кенгашилибди. Бугун ва эртага Мудофаа вазиримиз Покистоннинг бошқа расмий кишилари билан музокаралар олиб бораркан. Ҳар доимгидек ўзбек оммавий ахборот воситалари вазирнинг сафари воқеасини ёритмаяпти.
АҚШнинг алоқалари Покистон билан ёмонлашиб, Ўзбекистон билан илиқлашиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон вазирининг бундай сафарини тасодифий деб бўлмайди, дейди мухбиримиз. Балки, америкаликлар Ўзбекистонни Покистон билан ўз алоқаларини тузатиш йўлида ҳам ишлатиш ниятидадирлар? Бўлиши мумкин. Аммо, мамлакатимиз раҳбариятида АҚШ билан яқинлашишдан стратегик маънода фойда олиш йўлларини тушунадиган даражадаги ақлли одамлар борми? Ўзбекистон Марказий Осиёда ҳам етакчилик ролини йўқотганидан кўриш мумкинки, бундай одамлар, минг афсуски, йўқ.