05 October 2011
06:19 -
Алдагани бола яхши: кеча Dow Jones индекси юқорига кетди
Кеча эрталаб кескин (тахминан 100 га) тушиб кетгач, кун бўйи шу даражани ушлаб турган Dow Jones индекси, Нью-Йорк биржасининг бекилишдан олдинги бир соати ичида, тахминан 250 поғанага юқорига сапчиди. Шундай қилиб, биржа бекилганда Dow Jones бир кунда 153 поғанага (1.44%) кўтарилгани қайд қилинди. Энди у 10809 га тенг.
Сўнгги соатда бундай кутилмаган ўсишнинг сабаби сифатида АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Марказий Резерв Системасининг раҳбари Бен Бернанкенинг Конгресс палаталари Иқтисод қўмиталарининг қўшма мажлисида “АҚШ иқтисоди қоқилиш арафасида бўлса ҳам, Марказий Резерв Системаси керакли ҳамма нарсани қилмоқда” деб оптимистик прогнозлар бергани айтилмоқда.
Алдагани бола яхшими ёки Бен Бернанкенинг гаплари остида жиддий асос борми? Бу саволнинг жавоби яқин кунларда маълум бўлади.