05 October 2011
04:09 -
Шу пайтгача фақат русча бўлган olam.uz порталининг ўзбек тилидаги саҳифаси очилади
Бу тўғрисида русача саҳифада қуйидаги ўзбекча эълон берилган.
Ўзбекистоннинг olam.uz портали "Менинг OLAM’им" ижтимоий тармоғининг ўзбек тилидаги талқини ишга тушгани ҳақида маълум қилади.
Аввал бошиданоқ Ўзбекистоннинг OLAM.uz портали маъмурияти ўз олдига юқори мақсадларни, хусусан интернет тармоғида ўзбек миллий контентини ошириш ва такомиллаштириш учун ўзбекистонлик фойдаланувчиларни замонавий интернет хизматлари билан таъминлаш мақсадини қўйганди. "Менинг OLAM’им" ижтимоий тармоғининг ўзбек тилидаги талқинини ишга туширишимиз ҳам айнан шу билан изоҳланади.
"Менинг OLAM’им" ижтимоий тармоғи – бу виртуал оламда реал мулоқот қилишни қадрлайдиган кишиларни бирлаштирувчи сервисдир. Бугунги кунда "Менинг OLAM’им" ижтимоий тармоғида 16000 дан зиёд фойдаланувчи рўйхатдан ўтган ва ҳар куни ўзаро мулоқот қилади.
"OLAM.uz сервисларини ўзбек тилига ўгириш ишлари, яъни миллий миқёсдаги интернет порталини ташкил этиш олдимизга қўйган глобал мақсадга эришишдаги муҳим қадамга айланди, - дея таъкидлайди OLAM.uz лойиҳасининг раҳбари Александр Камишев. – Фойдаланувчиларнинг "Менинг OLAM’им"да ўз она тилларида мулоқот қилиш имконияти ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчиларнинг эътиборини янада кўпроқ тортади, деб умид қиламан"
* * *
Ўзбекистоннинг OLAM.uz портали 2011 йилнинг 1 мартида ишга тушди. Бугунги кунда OLAM.uz фойдаланувчиларга 12 та бўлимни тақдим этмоқда: Об-ҳаво, ТВ-дастур, Иш, Авто, Янгиликлар, Почта, Блоглар, онлайн таржимон, мунажжимлар башорати, тушлар таъбири, "Юмор" бўлими ва "Менинг OLAM’им" ижтимоий тармоғи. OLAM.uz жамоасининг режасида – янги мусиқа ва видео сервисларини ишга тушириш. Google Analytics дан олинган маълумотларга кўра, охирги 30 кун натижаси бўйича Порталга 273 614 нафар фойдаланувчи ташриф буюрган (бу ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг 83% ни ташкил этади).