04 October 2011
02:48 - Оқсаройда Ислом Карим Вьетнам Бош вазирини қабул қилди, расмий хабар чиқди
Вьетнам Социалистик Республикаси ҳукумати раҳбари Нгуен Тан Зунг бошчилигидаги делегация Президент Ислом Карим томонидан қабул қилинган. Бу ҳақдаги расмий хабарларда давлатлараро муносабатларга Ислом Каримнинг бу мамлакатга 15 йил аввалги сафари чоғида асос солингани айтилади. Бугунги учрашувда эса ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи муҳокама қилинибди. Тўмтоқ маълумотлардан бундан ортиғини англаш қийин.

Социалистик лагернинг сўнги магиканларидан бири Тан Зунг Ислом Каримни истиқлол йилларида эришган ютуқлари билан қутлабди, дейди мухбиримиз. Аввалги хабарларимизда Вьетнам ҳукумати раҳбарининг Тошкентга ташрифи Бош вазир Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси ва раҳбарлигида остида амалга оширилгани ҳақидаги расмий хабарлардан ажаблангандик.

Қаранг, ажабланганимиз ҳам тўғри бўлиб чиқди. Ҳақиқат бошқача экан. Меҳмон кеча Тошкентга келиб, Шавкат Мирзиё билан учрашгани ҳақида расмий хабар йўқ эди, Ислом Карим билан учрашув давлатнинг расмий ахборот агентлиги томонидан тарқатилди. Аммо, ҳар доимгидек, меҳмон ва мезбоннинг биргаликда тушган расми йўқ. Ислом Каримнинг яхшилаб пардозланган расмигина берилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону