03 October 2011
23:21 -
Хабарчиликда ўзбекча масхарабозлик: Вьетнам Бош вазири Тошкентга келгани Вьетнам сайтидан маълум бўлди
Кеча Вьетнам премьер-министри Нгуен Тан Зунг Тошкентга келганини UzDaily.uz сайти бугун Vietnamnet нашрига асосланиб хабар қилди. Нима ҳам қилсин, бошқа илож йўқ. Ўзбекистоннинг расмий хабар агeнтликлари бошқа мамлакатнинг бош вазири Тошкентга келганини хабар ҳам қилмадилар.
Нгуен Тан Зунг Тошкентга келгани у Ислом Карим билан учрашсагина эълон қилинса керак.
Аслида, мақсад Нгуен Тан Зунгнинг Тошкентга келганини яшириш эмас, у билан биринчи бўлиб учрашадиган ўзимизнинг Бош вазир Шавкат Мирзиёнинг исмини тилга олмаслик. Ўзбекистонда хабарчилик шунақа: фақат Ислом Каримнинг исми ҳар қадамда эслатиб турилиши керак. Бизда бошқа давлат арбоби йўқ.
Дарвоқе, Vietnamnet сайтидан маълум бўлишича, Нгуен Тан Зунгни шахсан Шавкат Мирзиё кутиб олибди ва илк музокаралар ўтказибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения