03 October 2011
12:32 -
Филистин ўз шартлари бажарилмагунча Исроил билан музокаралар бошламоқчи эмас
Яқин Шарқ квартети деб аталадиган БМТ, ЕИ, АҚШ ва Россия Исроил ва Филистинни дврҳол музокаралар бошлашга чақиршди. Исроил бунга тайёр эканлиги, баъзи мулоҳазаларини кейинроқ билдиражагини дарҳол эълон қилди.
Аммо, Филистин миллий маъмурияти бу сафар қаттиқ позицияда турадиганга ўхшайди. Миллий маъмуриятнинг матбуот котиби Набул Абу Рудейн Исроил Ғарбий қирғоқда уйлар қуришни тўхтатса ва Филистин давлатини 1967 йил чегаралари билан тан олишга рози эканлигини билдирсагина, музокаралар бўлиши мумкинлигини очиқлади.
У Исроилнинг ҳали айтилмаган мулоҳазалари ҳам халқаро мажбуриятлардан чекиниш йўналишида бўлишини тахмин қилди.
Хуллас, Филистин ўзини давлат сифатида тан олишни сўраб, БМТга мурожаат қилганидан кейин Яқин Шарқда янада кучайган таранглик давом этадиганга ўхшайди. АҚШ Филистиннинг БМТга қилган мурожаатидан аччиқланиб, 200 миллион долларлик ёрдамини тўхтатиб қўйгани ҳам тарангликни кучайтиради.