02 October 2011
23:36 -
Сурия мухолифати ҳам Миллий Кенгаш тузди, аммо Истанбулда
Ливия мхолифати тузган Ўтиш даври Миллий Кенгаши Ғарбнинг ҳал қилувчи ёрдамида бир неча ойлик курашдан кейин Муаммар Каддафийни йиқитиб, ҳокимиятни қўлга олгани Сурия мухолифатини ҳам рағбатлантириши кутилган нарса эди.
Бугун шундай бўлди ҳам. Суриядаги мухолифат гуруҳлар Миллий Кенгаш туздилар ва дунё жамоатчилигидан ўзларини сурияликларнинг қонуний вакили сифатидан тан олишни сўрадилар. Айни замонда, улар чет элликларни Суриянинг ички ишларига аралашмасликка чақирдилар.
Энг қизиғи, Миллий Кенгаш, Ливиядан фарқли ўлароқ, мамлакат ичида эмас, Истанбулда тузилди.
Миллий Кенгашнинг ички ишларга аралашмаслик чақириғи шунчаки ўйин, дейди мухбиримиз. Мухолифат ташқаридан ёрдамсиз Башар Асад режимини енголмайди.
Мухолифатнинг Истанбулда йиғилганини ҳам тушуниш мумкин. Маълумки, узоқ йиллардан бери, Сурия курдларнинг Туркиядан мустақил бўлиш учун олиб бораётган қуролли курашларини қўллаб-қувватлаб келган. Курдларнинг лидери Абдуллоҳ Ожаланнинг қароргоғи ўз вақтида, айнан, Сурияда бўлган. Туркия ҳам, вақтдан фойдаланиб, ўч олмоқда, холос.
Нима бўлганда ҳам, яна бир диктаторнинг охири келмоқда.