29 September 2011
05:27 -
Машҳур турк хонандаси Иброҳим Тотлисоз касалхонада уйланди

30 ёшдаги келин Ойшагул Юлдуз Иброҳим Тотлисознинг 12 йиллик севгилиси, тўғрироғи, норасмий хотини бўлгани айтилган хабарларда, Тотлисознинг аввалги оиласи балан қачон ажрашгани ёки қачондан бери бир ўзи яшаётгани айтилмайди.
Эслатиб ўтамиз, доимий қандайдир жанжаллар ичида яшайдиган, отаси курд, онаси араб бўлган Иброҳим Тотлисоз ярим йилча аввал кимларнингдир ҳужумига учраб, бошидан ўқ билан яраланганди. Аҳволи жуда оғир бўлган хонада орада Германияга ҳам бориб даволаниб келди. Уни Истанбулдаги касалхонада Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон зиёрат қилди, зиёрат парламент сайловлари олдидан бўлгани сабабли, Тотлисозни ҳокимиятдаги Адолат ва Тикланиш Партиясидан депутатликка номзод қилиб кўрсатилиши ҳақида ҳам гап-сўзлар бўлди, аммо улар тасдиқланмади.
Тўй ҳам Тотлисознинг касалхонадаги махсус хонасида ўтказилибди, унга бир неча кишигина қатнашибди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения