23 March 2007
04:00 -
23:30 - Ўзбек демократларининг жанубий минтақаларида аҳволи қандай - Россияда демократик руҳдаги бир партия бекитилди 18:30 - Абдураҳим Пўлат: Исмларимиздан русларнинг “ич”ларию “ов”ларини қачон отамиз? 16:30 - С

23:30 - Ўзбек демократларининг жанубий минтақаларида аҳволи қандай
Бугун “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ўзининг жанубий минтақалар бўйича ўринбосари, партиянинг Қашқадарё ташкилоти раиси Дайнов Ташанов ва Қашқадарёлик машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Ёдгор Турлибек билан телефонда гаплашди.
Дайнов Ташанов билан суҳбатда партия Марказий Кенгаши Ҳайъатининг мажлисини тез кунларда Тошкентда чақириш ва унда президентлик сайловига тайёргарлик кўриш бўйича қилинидагиан ишларни аниқ ва пухта режалаштириш хусусида келишилди. Бу ишларнинг асосида “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг ўтган йили 11 ноябрдаги қарорлари ётиши керак. Вақт ўтмоқда. Шу сабабли сайловларга тайёрланишда аниқ қадамлар қилиш лозим, Ташуббус гуруҳларининг мажлисларини ўтказиш масаласида бир қарорга келиш ва шу йўналишда иш бошлаш мутлақо зарур. Мухолифатнинг бошқа гуруҳлари билан умумий нуқтага келиш учун олиб борилаётган музокаралар тезлаштирилиши керак, акс ҳолда, ҳамма нарса бой берилдаи.
Абдураҳим Пўлат ва Дайнов Ташанов яна бир масала бўйича келишдилар. Ҳозирги босқичда Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳатларнинг асосида ерга нисбатан мулкчилик шаклларини аниқ белгилаш ва ердан самарали фойдаланиш ётади. Дайнов Ташановнинг “Ҳаракат” журналида эълон қилинган мақоласида бу йўналишдаги ишларга асос бўлоладиган таклифлар бор. Шуларни ҳисобга олиб партия дастурининг иқтисод бўлимини қайта ишлаб чиқиш, бу ишга иқтисодчи олимларни тортиш керак.
Ёдгор Турлибеков билан унинг “Ҳаракат” журналини кейинги сони учун ёзган “Диктаторлар инсоният душманидир” мақоласида кўтарилган фикрлар, хусусан, ҳуқуқ ҳимоячиларининг сиёсий майдонга таъсири ҳақида фикр алмашилди.
Иккала демократнинг билдиришича, Ўзбекистоннинг жанбуй минтақаларида мухолифат “Бирлик” ва Самад Мурод раҳбарлигидаги “Эрк” партияси атрофида бирлашган. Ўзини 53-54-чилар фракциясидан деб атайдиганлар бутунлай битган.
“Озод деҳқонлар” партияси ўтган 1,5-2 йилдаги воқеалар туфайли у тарафда йўқ бўлган эди ҳисоб. Аммо, ҳозир бу партиянинг оз бўлса ҳам фаоллари ичида жонланиш бор. Улар ўзларининг ўринларини белгилаб олиш учун ҳаракат қилмоқдалар. Нигора ва Нодира Ҳидоятоваларнинг Қурултойда сайланган партия раиси билан намойишкорона қарама-қаршилик қидиришлари, ўз қариндошлари Санжар Умаровни қаматиб, ялло қилиб юришлари ҳаммада нафрат уйғотмоқда. Бу опа-сингиллар ҳукуматнинг ноғарасига ўйнаётгани, унинг топшириғи билан Муҳамад Бобир Маликовга қарши чиқаётгани хусусида энди ҳеч кимда шубҳа йўқ.
Россияда демократик руҳдаги бир партия бекитилди
Бугун Россия Олий суди Федерал руйхатга олиш хизматининг талаби билан Россия Республикачилар Партиясини (РРП) тугатиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу партиянинг раисдошлари, машҳур демократлар Владимир Рижков (у Россия Давлат Думасининг аъзоси, аммо партия рўйхатидан эмас, бир мандатли сайлов окургидан мустақил сифатида сайланган) ва Владимир Лисенко Кремлнинг буйруғи билан олинган бу аслида сиёсий қарорни юқори инстанцияларга, керак бўлса, Европа инсон ҳақлари судига шикоят қилажакларини билдирдилар. Партияни бекитиш учун унинг рўйхатга олиш учун керак бўлган 50 минг аъзосидан фақат 42 мингининг имзоси ҳақиқий эканлиги баҳона қилиб кўрсатилган.
Бу қарор ҳақиқатда ҳам Кремлнинг буйруғи билан қилинганини кўпчилик рус сиёсатшунослари ва мустақил экспертлар айтмоқдалар. Путиннинг мақади сиёсий саҳнада “чўнтак” партияларинигина қолдириш.
Охирги сайловларда РРП ва бошқа демократик партиялар - Яблоко ва СПС - 7 фоизли тўсиқдан ўтолмаган ва Давлат Думасига киролмаган эдилар. Шундай бўлса ҳам, сиам эгизаклари каби бир-бирига ўхшаш бўлган бу демократик партиялар бирлашиш учун келишолмаяптилар. Худди Ўзбекистонда каби. Аммо, Ўзбекистонда вазият бошқачароқ. Бу ерда “Эрк” партиясининг 53-54-чилар деб билинган фаоллари “Бирлик”га нисбатан тўғридан тўғри сотқинлик қилганлар, демак, уларнинг бирлашиши мумкин эмас. Бироқ, санаб ўтилган рус партиялари фақат ва фақат лидерларининг амбициялари туфайли бир орага келмаётганлари ҳаммага маълум.
Шу сабабли, РРПнинг бекитилиши Путин ҳукумати тарафидан қилинган тамомийла антидемократик қадам бўлса ҳам, амалда, демократларнинг бирлашишига ёрдам бериши мумкин. Чунки, рус демократлари сиёсий саҳнада қолишни истасалар бирлашишга маҳкумдек кўринмоқдалар.
18:30 - Абдураҳим Пўлат: Исмларимиздан русларнинг “ич”ларию “ов”ларини қачон отамиз?
“Ҳаракат” журналининг охирги сонларидан бирида (№ 2 (59), 2006) ҳам эълон қилинган хотиралаиримда исмларимизнинг русча ёзилиш шаклидан қутулиш кераклигини ёзгандим. Ўша хотираларимни ўқиганлар балки билишар, 1989 йили қизим Сайёра туғилганда унинг туғилганлик ғувоҳномасига “Сайёра Абдураҳим қизи” деб ёздиришга эришган бўлсам ҳам, фамилиясини Пўлатова ўрнига Пўлат деб ёздиролмаганман.
Аммо бу муаммо доим менинг ҳаёлимда турарди. Чунки, русларнинг мустамлакаси бўлганимизнинг рамзига айланган исмларимиздаги “ов/ев” ёки “ова/ева”лардан қутулмасак , ҳеч қачон ҳақиқий мустақил менталитетга эга бўлолмаслигимизга ишонаман. Бу масаланинг сиёсий томони бор, аммо, у тамомийла сиёсий эмас, мамлакат ичда яшаётган зиёлилар бу масалани ўзларикўтаришар, уни кун тартибига олиб келишар, деб умид ҳам қилганман. Лекин, ундай бўлаяпти.
Биз ўзбеклар жамиятимиздаги ижтимоий-сиёсий пассивлик туфайли тилимизга давлат тили мақоми берилишига ҳам ҳаммадан кейин эришгандик. Кўринишидан, пассивликдан ҳалигача қутилганимиз йўқ. Бу масалада ҳам охиргилардан бўладиганга ўхшаймиз. Мен қўшни мамлакат президентининг ўз исми-шарифини ёзишда русча шаклдан воз кечганини назарда тутмоқдаман. У ерда энди бу ташаббус оммавий айланса жараёнга ажаб эмас, айлансин.
Биз “Бирлик”чилар бу масалада амалий қадамлар қилишга ҳаракат қилганмиз ва қилмоқдамиз. Ўқувчиларимиз бунинг гувоҳилар - бир неча йилдан бери сайтларимизда ва “Ҳаракат” журнал саҳифаларида исмларни аксарият ҳолда рус қўшичаларисиз берамиз. Аммо, мухолифат сайтларида ҳам бундай қилиш одат тусига кирмади.
Мен вақтдан фойдаланиб, ҳамма ўзбекча сайтларни бизнинг изимиздан боришга, мамлакат ичидагиларни эса расмий йўллар билан исмлардаги русча қўшимчаларни олиб ташлаш жараёнини бошлашга чақираман.
Ҳозирги оғир ижтимоий-иқтисодий вазиятда бу иш унчалик актул эмасдек бўлиб кўриниши мумкин, бироқ, шундай бўлса ҳам, буни бошлашимиз керак.
16:30 - Сайт маъмуриятидан: Салой Мадаминов динини ҳам сотадими?
Бизнинг адресимизга 2 та мактуб келди. Уни ёзганлар исмларини кўрсатмасдан яқинда Абдураҳим Пўлатнинг “Эрк” партияси 53-54-чилар фракцияси раҳбари тўғрисида “Биринчи имкони бўлганда имонини ҳам сотади” сўзларига эътироз билдириб, бунчалик қаттиқ гапириш хато эканлигини билдирганлар. Хатлар аноним бўлгани учун “Бирлик” лидери уларга жавоб бериш шарт эмас деб ҳисобломоқда.
Шундай бўлса ҳам, Сайт маъмурияти номидан қуйидаги мулоҳазаларни ўқувчиларимизга ҳавола қилишни лозим топдик.
Салой Мадаминовнинг 1989 йилдаги сотқинлигини ҳозир ҳамма тан олади. Ваҳоланки, ўша йиллари кўпчилик унинг хатти-ҳаракатларини “хоннлик” эсам, “алданиш” деб таърифлашга интилганди.
Аслида у нима қилганди. У “Бирлик” ва унинг ғояларига қарши чиқди, Каримовнинг топшириғи билан “Бирлик”ни парчалаш ишига раҳбарлик қилди, коммунистик режимни жар ёқасига олиб келиб қўйган митингларни тўхтатиш учун “Митинг қилиш кўча чангитиш, халқни қон томонга судраш” каби сўзлар айтишгача борди, ёзувчиларнинг студентлар ичидаги обрўсидан фойдаланиб, уларни митингларга чиқартирмасликка эришди. Ва буларнинг эвазига Каримовдан 53-54 сонли квартиралар олди ва Коммунист партия рўйхатидан Олий Советга ҳеч бир рақобатсиз депутат қилиб қўйилди.
Айнан ўша кунларда буюк демократ Сахаров “Бу қўли қон партияни тақиқлаш керак” деб хитоб қилганини эсласак, Салой Мадаминовнинг иши сотқинликнинг энг тубан шакли эканлигини жуда яхши тушунамиз.
Бугун бу миллат хоини нима қилмоқда? Буни тушуниш учун “Ҳаракат”журналининг сўнгги (№ 1 (64), 2007) сонида эълон қилинган “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Исмол Дадажоннинг “Ўзбек мухолифати бирлашадими?” мақоласидан бир иқтибос келтирайлик:
«Баъзи мухолифат вакиллари мухолифат бирлашувига ҳеч қандай зарурат йўқ деб ҳисоблашса, бошқа бир тоифа мухолифат вакиллари бу нарса албатта бўлиши керак, деган фикрдалар.
Биринчи тоифага мансуб мухолифатчилар дунё тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ким ўз фикрига эга ва қайси партия ёки сиёсий ҳаракатда бўлиш ҳар кимни ўз иши деб таъкидлайди. Фикр хилма-хиллиги демократик жамиятнинг кўринишларидан бири, деб ҳисоблашади.
Лекин наҳотки биз яшаётган жамият ҳали демократик эмаслигига ва уни қуриш йўлида машаққатларни фақат шу мақсад йўлида бирлашсаккина амалга ошишига ақлимиз етмаса.
Ахир Қуръони каримда ҳам “Ҳамма куч бирликда бўлинмангиз аё мўминлар” деб ёзилган.
Минг афсуски, ўзбек мухолифати лидерлари ичида мусулмон эканликларидан пушаймон бўлиб юрганлар, динимизни инкор этувчилар ҳам талайгина.»
Ҳамма биладики, “Фикр хилма-хиллиги демократик жамиятнинг кўринишларидан бири” деб, демократик мухолифатнинг бирлашишига қарши чиқаётган шахс яна ўша Салой Мадаминовдир. У буни “Озодлик” радиосида унинг ўзи, Абдураҳим Пўлат, Пўлат Охун, Жаҳонгир Муҳаммадлар иштирок этган 2006 йил 1 июндаги эшиттиришида ҳам гапирганди. Исмол Дадажоннинг юқоридаги иқтибосда келтирилган сўзлари ҳам ўша 53-54 ҳақида.
Алоҳида таъкидлаш керакки, фикрлар турлилиги демократиянинг таянч нуқталаридан биридир, аммо, у ҳеч қачон бирлашиш йўлида тўсиқ бўлмаган. Бирлашиш умумий ғоя ва мақсадлар йўлида бўлади. Ҳозир ўзбек демократларининг мақсади диктатурадан қутилиш, миллат ҳуррияти ва дин эркинлигига эришиш эканми, бирлашишдан қочиш бу мақсадга хиёнатдир. Минглаб мўмин мусулмонлар Ўзбекистон режими томонидан зиндонларда чиритилар экан, режимга қарши кучларни бирлаштириш йўлида тўсиқ бўлиш зиндондагиларга нисбатан сотқинликдир.
Исмоил Дадажон ҳам келтирган сўзларни яна бир эслайлик - “Ҳамма куч бирликда, бўлинмангиз аё мўминлар”.
Шундай экан, мухолифатни бирлаштириш йўлида тўсиқ бўлиши, нафақат демократик принципларга, муқаддас китобимиздаги чақириқларга нисбатан хиёнатдир.
“Бирлик” раиси яқинда сайтимизда у шахс хусусида “биринчи имкон бўлиши билан имонини ҳам сотади” деган сўзларини жуда эҳтиётлик билан айтган ва улар Исмоил Дадажоннинг мақоласидан келиб чиқадиган фикрларга нисатан ҳолвадир. Мақоладан чиқариладиган хулоса эса шундан иборатки, Салой Мадаминов ўз манфаати учун имонини сотишни бошлаб юбориб бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения