19 March 2007
04:00 -
23:00 - Ўзбекистон-Европа Иттифоқи: Тошкентда парламентлараро учрашувлар 22:30 - Cирдарёда ёш қизга тажоввуз қилиб, сўнгра ўлдирдилар 21:30 - Назарбоев Путин билан учрашди, у ҳамма ерда ташуббусни қўлга олишга интилмо&#
23:00 - Ўзбекистон-Европа Иттифоқи: Тошкентда парламентлараро учрашувлар

Бугун Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлиги Комитетининг 6-чи мажлии ўтказилгани расмий хабар сифатида эълон қилинди. Хабарда икки тарафнинг парламентарлари қатнашган мажлисда Ўзбекистан билан Европа Итифоқининг алоқалари фаол ривожлангани айтилади, аммо, умумий гаплардан бошқа бирон факт тилга олинмайди. Фақатгина “террорга, уюшган жиноятчиликка, наркотикларнинг айланишига қарши кураш соҳаларида фикр алмашилгани” эслатиб ўтилади.

Бу мажлис ҳақидаги расмий хабарларни ўқиган одамда, Европа Иттифоқининг парламент аъзолари, хусусан, Европарламентнинг Марказий Осий ва Монголия комиссиясининг раиси Она Юкневичиене Ўзбекистоннинг демократияни ривожлантириш, сиёсий партияларнинг фаоллигини ошириш ва оммавий ахборот воситаларини либераллаштириш соҳасидаги ютуқларини тан олишибди, деган фикр пайдо бўлади.

Мамлакатимизда оммовий ахборот воситалари мавжуд режимнинг рупори бўлгани учун бу гапларга мутлақо ишониб бўлмайди. Европарламентнинг аъзолари ўтган йилнинг сўнгида “Бирлик” раҳбарлпри билан учрашганда, Еврокомиссия Бош комиссари Хавьер Солананинг маслаҳатчиси Энрика Мора шу йил 16 февралда “Бирлик” лидери номига юборган мактубида Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги аянчли аҳволни билиши, Ўзбекистон расмийлари билан музокаралар давомида инсон ҳақлари ва демократия масалалрида ўз принципларидан чекинмаслигини билдиргандилар.

Европарламент аъзолари шу бугуноқ Сенат ва Ташқи ишлар вазирлигида ҳам учрашувлар ўтказишган.

22:30 - Cирдарёда ёш қизга тажоввуз қилиб, сўнгра ўлдирдилар

“Эзгулик” жамиятининг бугунги пресс-релизида Сирдарё вилояти Боёвут туманида мудҳиш воқеа юз бергани билдирилади. Яқинда мактабни битирган икки йигит Ибн Сино номли мактаб-интернатининг аълочи ўқувчиси Шоҳиста Сарибоеванинг номусига тегишган, сўнгра ўлдириб, каналга ташлаб юборишган.

“Ёш эзгуликчилар” клубининг аъзолари бу воқеани ўрганишганда, артофдаги аянчли ижтимоий аҳволга дуч келишган. Ёшлар ичида ишсизлик авжига чиққан, бур бурда нон ташвиши билан шаҳарларга ёки бошқа давлатларга кетган оталарнинг оиласида, табиий, тарбия ишлари ҳам оқсоқ. Шу ерда ишлаётганлар ҳам оғир аҳволда, ойлаб маошларини ололмайдилар. Банк ҳисоблариад маблағи бор фермерлар ҳам нақд пул йўқ бўлгани сабабли, ўз пулларини ололмайдилар.

Ҳуқуқ-тартибот органларининг ходимлари ёшлар ичида профилактика ишлари олиб боришга ҳаракат қиладилар, аммо, уларнинг ҳам имкониятлари чекланган, чунки, ишсизларни ишга жойлаш учун ишнинг ўзи йўқ.

Ҳукумат раҳбарлари юксак минбарлардан баланд парвоз гаплар айтишади, аммо ҳаётда ҳамма нарса бошқача. Олий маълумотли ёшлар ҳам пора бермасдан ишга жойлашолмадилар. Бу каби аҳвол вилоятнинг ҳамма туманларида мавжуд, дейилади Жамият раиси Васила Иноят тарафидан имзоланган прес-релизда.

21:30 - Назарбоев Путин билан учрашди, у ҳамма ерда ташуббусни қўлга олишга интилмоқда

Бу учрашув 2006 йилда ўтказилган 19 учрашувнинг давом эканлигини уруғулаган рус хабар агентликларига кўра, Қозоғистон президенти Россиялик ҳамкасбини шу йил ёзда ўз мамлакатига расмий визит билан келишга даъват этган.

Назарбоевнинг мақсади – Қозоғистон билан Россиянинг уранни бойитиш ва ядровий ёқилғи яратиш масалаларида ҳамкорлигини йўлга қўйиш. Россия тарафи эса, бу масалада ташаббус ўзидан чиққанини эслатиб ўтди. Биз бу масалани бугун ҳукуматнинг мажлисида муҳокама қилингандик, Қозоғистон бу масалада ҳамкорликка тайёрлигини эълон қилди, деди Владимир Путин.

Россия-Қозоғистон алоқаларининг бу соҳага кенгайиши, бутун дунёни, хусусан, қўшниларни хушёрликка чақириши табиий. Буни олдиндан кўрабилган Назарбоев: “Бу йўналишдаги ишларга бошқа мамлакатлар ҳам қўшилишлари мумкин”, деб қўйишни унутмади.

Ҳар ҳолда бошқа мамлакатлар деганда Ўзбекистон назарда тутилган бўлиши мумкин. Аммо, Каримов ҳукуматининг нўноқ сиёсати туфайли иқтисодой кучсизланиб бораётган мамлакатимиз халқаро соҳаларда мустақил ўйин олиб боролмайдиган ҳолга келмоқда. Демак, уранни бойитиш ва ядровий ёқилғи яратиш соҳасида ҳам шундай бўлиши, Ўзбекистон Россия ва Қозоғистон тарафидан ўз манфаатлари йўлида оддий бир восита сифатида қўлланилиши мумкин.

19:30 - “Бирдамлик”: Маънавий қўллаш қўлингиздан келади!

Халқимиз минг йиллар бўйича қутлаб келаётган Наврўз байрами – 21 март яқинлашмоқда. Қадимдан қолган анъаналаримизга мувофиқ, Наврўз қалбларга шодлик, умид ва ишонч олиб келган. Хўш, бугун ҳам шундай бўлмоқда, дея оламизми?

Мустақиллик давридан кейинги ўтган 15 йилга назар солсак, шодлигимиз ярим, келажакка ишонч ва умидлар куз хазони каби сўлган. Мамлакатимизнинг ўн минг-юз минглаб ишсизлар армияси, яқиндагина биз билан ривожланиш даражаси бир хилда бўлган республикаларда бир бурда нон илинжида, қулдан ҳам баттар аҳволда, энг қора ишларни бажариб юрибди. Шаҳарларимизда бир кунлик иш қидирган эркак ва аёл мардикорлар, бола-чақа қорнини тўйдириш учун аҳлоқий қадриятлар ва номусни бир четга йиғиштириб қўйиб, ўз танини сотаёган аёллар...

Мустақиллик ўзбек халқи бошқаларга қул бўлиши, аёллар баданини пуллаши, ер ости ва ер усти бойликларимиз миллатни сотганлар томонидан талон-тарож қилиниши учун эълон қилинганмиди? Мустақилликнинг дастлабки йилларида президент Ислом Каримов “1994 йилнинг сентябр ойига келиб, халқим фаровон яшай бошлайди” деб ваъда қилмаганмиди?

Наҳотки, бу ишлардан ўзбекнинг ори келмаётган бўлса?! Аччиқ ҳақиқатни англаб етиб, адолатсизликларга қарши бош кўтариш вақти келганини қачон тушуниб етамиз?! Бизга ташқаридан биров келиб, муаммоларимизни ечиб бермайди. Ўзбек халқи бошқа халқларга қул бўлиш учун яратилмаган!

Кимлардир адолатсиз тузумга қарши бош кўтариб чиққанида, халқ уларни қўллаб-қувватлашга қодир бўлиши зарур. “Бирдамлик” ҳаракати эса митинглар, пикетлар, намойишлар ва фуқаровий бўйсунмаслик каби нозўравон ҳаракатлар орқали озодликка эришиш йўлини танлаган. Биз бирорта кишининг, ҳатто, бурни қонашини ҳам хоҳламаймиз. Лекин, куч – бирликда эканини ҳисобга олиб, халқимизни бу ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлашга даъват қиламиз.

Бунинг учун, биз амалга оширадиган фаолиятлар ўтказиладиган жойларга барчани таклиф қиламиз. Бизни қўллаб-қувватлаш учун оқ рангли ҳар қандай кийим-бош ёки бош кийимли бўлишингиз ва тадбирлар ўтказиладиган жойга келишингизнинг ўзи етади. Сиз бунга қодирсиз!

21 март куни соат 12.00 дан 13.00 гача Тошкентдаги Хадра майдони (цирк биноси)нинг рўпарасида “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари ва мухолифат вакиллари митинг ўтказишни режалаштирмоқда. Оқ ниятли ҳаракатимизни байрамона кийинган оқ формали ички ишлар органлари ходимлари ҳам қўллаб-қувватлашига умид қиламиз.

Барча ватандошларимизни митингга даъват қиламиз!

“Бирдамлик” ҳаракати

19:00 - Фатхулла Гуленнинг Ўзбекистонда ҳам бўлган Турк мактаблари ҳақида

Маълумки, 15 йил аввал эндигина мустақил бўлган Марказий Осиёдаги Турк жумҳуриятларида Туркиянинг бир қатор мактаблари очилганди. Аммо, кўпчилик билмасдики, уларнинг асосий қисми Туркия давлатиники эмас, Туркиядаги мустақил вақфларники (фондларники) эди, яна ҳам тўғрироғи Фатхуллачилар деб аталган норасмий жамоаники эди. Бу норасмий жамоанинг норасмий лидери Фатхулла Гулен Туркияда жуда катта мавқеага эга бўлиб, давлат раҳбарлари ҳам у билан ҳисоблашишарди. Туркиянинг дунёвий қарашли зиёлилари ҳам Фатхулла Гуленни нисбатан юмшоқ, тоқатли, прогрессив исломчилардан бири деб ҳисоблашган.

Кейинчалик Туркиянинг хавфсизлик хизмати (МИТ – Миллий Истиҳборат Ташкилоти) Фатхулла Гуленнинг энг яқин сафдошлари билан ўтказган яширин бир мажлисининг видеофильмини эълон қилди. Унда кўринишича, Фатхулла Гулен “Биз Тукиядаги жуда кучли дунёвий тузумни йиқитишимиз ва исломий давлат қуришимиз жуда мураккаб иш. Демак, биз ўта сабрли бўлишимиз керак. Бу тузумнинг пойдевори армия. Аввал унга ўз одамларимизни киритишимиз ва уни қўлга олишимиз лозим” деган маънода гапирган. Фатхула Гуленнинг кучи шу даражада эдики, у видео эълон қилиниши ва ўзини қамоққа олиш ҳақидаги қарор чиқарилишидан бир кун аввал АҚШга даволаниш баҳонасида кетиб улгурганди. Ҳозиргача ўша ерда яшайди.

Шу кунларда Туркиядаги Жумҳурият Халқ Партияси (ЖХП) (бу - сўлчи қарашли партия) Фатхулла Гулен мактаблари билан махсус шуғулланишга бошлаганини эълон қилди, деб хабар беради кеча бир конференцияда иштирок этиш учун Истанбулга келган мухбиримиз. Партиянинг расмий баёнотида айтилишича, Европанинг ҳамма мамлакатларида, Марказий Осиёда, бошқа Осиё мамлакатларида, Шимолий ва Жанубий Америкада, Африкада, Океания далатларида очилган ва 50 мингдан ортиқ ўқувчиси бўлган мактабларни фақат очиш учун миллиардлаб доллар пул сарф қилинган. Бундай ишга давлатнинг ҳам. расмий вақфларнинг ҳам маблағи етмаган бўларди. Буларнинг манбаи қаерда деган саволни ўртага қўйган ЖХП, бу ишнинг орқасидан натижа олмагунча кетажагини билдирган.

8:00 - Абдураҳим Пўлат: Бундан 15 йил аввал Ўзбекистон Демократик Форуми ғояси Каримовнинг буйруғи билан “Эрк” тарафидан йўқ қилинганди

Мен бундан 15 йил аввал тахминан шу кунларда бўлган воқеаларни аввалги бир хотираларимда эслагандим. Ҳозир уни сайтимиздаги “Қидирув” системасидан фойдаланиб ҳам тополмадим. Балки, “калит” сўзларни хато бергандирман. Хотираларимни, бу йил “юбилий” йили бўлгани учун, қисқа бўлса ҳам қайтадан ёзмоқчиман. Вақти келиб, аввалги эсдаликларим билан бунисини солиштириш ва хотирамнинг кучини ўлчаб кўриш имкони бўлар. Архивларимдаги қоғозлардан ўша воқеаларнинг кунларини аниқласа бўлади, аммо, ҳозир баъзи воқеаалрнинг аниқ кунларини бермасдан уларни қоғозга тушираман.

Хуллас, 1992 йилнинг шу кунларида Тошкентнинг марказида жойлашган Федорович номли каслхонада ошқозонимдаги арзимаган бир хасталик туфайли даволанардим. Бу престижли касалхонага ётиш ҳам унчалик осон эмасди. Аммо, мен фан доктори ва профессор сифатида ҳукуматнинг 2-чи поликлиникаси рўйхатида турганим сабабли, бир оғиз айтишим билан менга йўлланма беришган.

Кундуз куни бу ердаги процедураларни олиб, кечга яқин “Бирлик”нинг Ёзувчилар Уюшмасида жойлашган қароргоҳига чиқардим, сафдошлар билан нималардир қилардик. Шу касалхонанинг бошқа бир бўлимида “Эрк” партиясининг раҳбарият аъзоларидан Ўзбекистон Олий Судининг собиқ аъзоси Содиқжон Йигиталиев даволанарди. Аввалдан таниш эмасдик, шу ерда танишдик, тез-тез гаплашиб турадиган бўлдик.

Бир кун мени кўргани “Бирлик” асосчиларидан, ўша пайтларда “Озод деҳқонлар” партиясининг феълан раҳбари Олим ака Каримов келдилар. У ёқ бу ёқдан гаплашдик, кейин Олим ака ўзларига хос шаклда қуйидагиларни гапирдилар: “Мухолифатни бирлаштириш керак. Билишимча, эркчиларнинг ҳам кўзи очилиб бормоқда, Каримов уларга берган ваъдаларини бажармади. Ўзбекистон Демократик Форуми номи остида бир уюшма тузиш лозим. Агар, сен отахон (улар ҳар доим менга ярим ҳазил билан айнан шундай мурожаат қилардилар) менга ваколат берсанг, эркчилар билан, Шукурулло Мирсаидов билан ва бошқалар билан бу хусусда гаплашаман”. Мен бу таклифни тўла қўллаб қувватладим. “Бирлик” қароргоҳига борганларимда эшитдимки, бу йўналишдаги ишлар кетмоқда.

Бир кун тушдан кейин касалхона ҳовлисида ташқарига чиқиб келиш учун кийиниб олган Йигиталиевни кўриб қолдим. “Қаерга кетаяпсиз?” деган саволимга у киши “Улфатлар билан чойхонада ош қиламиз” дея жавоб берди.

Эртасига эшитдимки, Йигиталиев Демократик Форумнинг Таъсис мажлисига кетган экан, буни мендан атайлаб бекитибди. Форумда ҳаммага “Абдураҳим Пўлат касалхонада бўлгани учун келолмади” деб эълон қилинибди. Буни кўпчилик билади, кейин маълум бўлдики, Олим ака билан Форум тўғрисида гаплашган “Эрк” раиси Салой Мадаминов партиясининг расмий жойи борлиги учун Форумнинг мажлисини ўтказиш ташаббусини ўз қўлига олибди ва “Бирлик”дан ўзи истаган бир неча кишини таклиф қилиб, мажлисни кеча менсиз ва асосий бирликчиларсиз ўтказиб олибди ҳам.

Биз бирликчилар буни ўз орамизда маслаҳатлашиб, муаммо чиқармасликка келишдик, амалий ишларда барибир ташаббус биз томонга ўтиб кетишини билардик. Аммо, воқеалар бошқачароқ йўналишда кетабошлади. Ўша кунги жараёнларни тўғри тушуниш учун бир нарсани жуда аниқ билаш керак. Бу шундан иборат. “Бирлик”нинг бўлиниши вақтида бўлғуси эркчилар Каримов томонидан қўллаб қувватланганини ҳамма билса ҳам, ҳали Каримов режими қўлини қонга буламагни учун бўлса керак, “Бирлик” ва “Эрк” аъзолари ўртасида бугундаги каби антоганизм йўқ эди. Яъни, қўполроқ қилиб айтса, борди-келди мавжуд эди орамизда. Иккала тараф ҳам бошқасининг ичида бўлаётган воқеалардан хабардор эди. Ҳеч қандай ички сирлар йўқ эди. Расмий матбуотда бўлмаса ҳам, мухолифатчиларнинг ичида ҳақиқий ошкоралик бор эди.

Шу сабабли, тезда маълум бўлдики, президент Каримов Салой Мадаминовни чақириб, Форумни йўқ қилишни талаб қилган, ҳеч бўлмаганда, унга Мирсаидов, ака-ука Пўлатовлар, Толиб Ёқубов, Миролим Одилов ва Муҳаммадамин Нарзиқулов каби “Бирлик”нинг лидерлари киритилмаслиги ҳақида шарт қўйган. Бу суҳбатнинг гувоҳи (бу икки кишидан ташқари, табиий) фақат Олоҳдир. Аммо, ишлар қандай кетишга бошлаганидан, Каримов-Мадаминов нимага келишганларини тахмин қилиш учун фолчи бўлишга ҳожат йўқ. Мана фактлар.

Бир неча кундан кейин “Эрк” газетасида “Ўғри қаригач, мулла бўлади” номли мақола эълон қилиниб, у ерда Мирсаидовнинг “дабдаласи” чиқарилган эди. Яъни, бутун умр Совет иллатлари билан яшаган “ўғри” Мирсаидов бугун “муллаликка”, яъни демократликка даъво қилаётгани “фош қилинганди”. Демак, Мирсаидов хусусидаги Каримовнинг талаби қандай бўлгани ва Мадаминов уни қандай бажарганини фақат аҳмоқ одамгина тушунмаслиги мумкин. Ҳар турли ҳозир кўпайиб кетган лўттибозлар учун такрорламоқчиман, бу воқеа фактдир. “Эрк” газетаси ўша сонининг ҳамма нусхаси йўқ бўлиб кетмаган бўлса керак.

Хуллас, Каримов Мадаминовнинг қўли билан Мирсаидовни ўша босқичда мухолифатдан узоқлаштиришга эришди.

Воқеалар давом этарди. 10 майда Демократик Форумнинг 2-чи мажлиси яна “Эрк” биносида бўладиган бўлди. Мен каслхонадан ҳам чиққанман. Демак, биз, яъни “Бирлик” раҳбарияти, ўзимиз истаган одамларни олиб Форумга келишимиз аниқ эди. Ойнинг бошларида “Эрк”дан сигнал келди: Юқорида номи санаб ўтилган “Бирлик” фаоллари мажлисга келмасинлар, келсалар ҳам киритилмайдилар, чунки, агар улар келса, ҳукумат Форумни ёпади.

Баҳонанинг чиройлилигига қаранг. Гуёки уларни Форумнинг тақдири қизиқтирмоқда. Икки ташкилотдан иборат бўлган Форумга (яна бир неча майда ташкилотларни гапириб ўтириш ҳам ножиддий бўларди) энг кучли ва энг катта ташкилот раҳбарлари келмаса, у нима бўлади ўзи деган саволни ўртага қўйишга ҳам ақли етмасди эркчиларнинг.

Мен ўзимни хафа бўлган келиндек тутмадим (ичимизда ўзини шундай тутадиганлар етарлича бўлгани учун, Салойнинг ўзи ҳам шулардан бири, бу сўзни ишлатмоқдаман). Масалани сиёсий йўллар билан ечишга уриндик. Менинг талабим билан, янглишмасам, 8 ёки 9 май куни, “Эрк”нинг қароргоҳида Форумга кирадиган ташкилотлар раҳбарларининг учрашувини ўтказадиган бўлдик. У ерга мен, Гулчеҳра Нуриллаева, Шуҳрат Исматуллаев, Жаҳонгир Муҳаммад, Файзулла Исоқовлар келдик. “Эрк”дан янглишмасам фақат Аҳмад Аъзам ва Дилором Исоқова келишибди. Икки тарафдан ҳам яна бир неча киши ҳам бўлгандир, аммо ҳозир бунинг аҳамияти йўқ. Салой Мадаминов эса, Тошкент вилоятидаги партия бошланғич ташкилоталридан бирига жуда муҳим иш билан кетишга мажбур бўлиб қолган эмиш. Мухолифатни бирлаштиришдан муҳим бир иш борлигига ёш бола ҳам ишонмайди албатта, аммо, бу ҳам ҳақиқат эди.

Бутун гапларимизга қарамасадан, Аҳмад Аъзам тўтиқушдек шуларни такрорлаган: “Бирликчилардан бир гуруҳни Форумга киритмаслик партиямизнинг қарори, мен ҳеч нарса қилолмайман”.

Хуллас, Форум ўша куни мозорга кўмилди. Салой Мадаминов яна бир марта хоинлик қилиб, Олим Каримов тамонидан ўртага отилган ва ҳамма тарафидан қўллаб қувватланган Демократик Форумни Каримовнинг топшириғи билан ботирди, “Эрк” ҳеч ким билан бирлашмаслигини яна бир марта кўрсатди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону