20 September 2011
07:08 -
Ҳақиқий хабар – “Ҳаракат”да ўқилар: Тезюрар “Афросиёб” электропоездига танқидий қараш “Ҳаракат”дан расмийларга ҳам юқди
Шу йил 8 сентябрда сайтимизда эълон қилинган “Ўзбекистон “Афросиёб” поезди билан маст бўладиган давлатми?” номли лавҳада Ўзбекистон президенти Ислом Карим раҳнамолигида Тошкент-Самарқанд йўналишида ҳаракат этишга бошлаши кутилаёган бу электропоезд атрофидаги масхарабозлик каби мақтанишлар устидан кулган ва Ўзбекистонда бирдан-бир қилинган иш - темир йўлларни бу поездга мослаштиролганимиз эканлигини айтгандик.
Кулишимизнинг сабаби – ростдан ҳам, мақтанадиган нарса йўқлиги. Ўзбекистон ҳукуматининг фақатгина испанлар яратган замонавий поездни сотиб олишга қурби етибди, шунга ҳам мақтанамизми? Бунақа бўлса, америкаликлар яратган компютерларни сотиб олаётганимиз билан ҳам мақтаниш керак, деб истеҳзо билан ёзгандик.
Истеҳзоли кулишимиз Ўзбекистонннинг расмий доираларигача етиб борган шекилли, у ерда ҳам воқеани совуққонлик билан анализ қилишга бошлашибди ва айнан биз айтган фикрларга келишибди. Чунки, улар тушунишганки, касални бекитсанг барибир иссиғи ошкор қилади.
Қандайдир "Новости Узбекистана" агентлигининг мухбири Иномжон Саримсоқов, ҳеч шубҳасиз, юқорининг топшириғи билан, “Насколько быстр высокоскоростной «Afrosiyоb»?” (Тезюрар “Афросиёб” қанчалик тезкор?”) номли, танқидий деса бўладиган, мақола тарқатибди. Унинг қисқача мазмуни шундай.
Бу поезднинг сотиб олиниши Ўзбекистонда “Оламшумул муваффақият”, “Ҳаётга жорий қилинган орзу”, “ХХI аср мўъжизаси”, “Халқимизнинг буюк потенциали” каби сўзлар билан олқишланди. Оддий одамларда бу поездни ўзбек олимлари ва мутахассислари яратди, деган фикр ҳам пайдо бўлди. Аслида, биз испанлардан шундай поезд сотиб олдик, холос.
Бирдан-бир қилган ишимиз – йўлларимизни бундай поездлар юроладиган ҳолга келтирганимиз. Аммо, айнан шу ерда кутилмаган нарса ўртага чиқди.
Ғарбда бундай поездлар 200 км тезлик билан юради. Баъзи ҳолларда тезлик 350-400 км ҳам бўлади. Бизда эса шу поезд Тошкентдан Самарқандгача бўлган 344 км масофани 2 соату 45 дақиқада босиб ўтди. Демак, тезлик соатига 125 км (!) бўлган. Қани, аввал айтилган 250 км?
Энди нархларга қаранг. Эконом-класс учун нарх 60 минг сўм, бизнес-класс учун 80 минг сўм бўлиши кутилмоқда. Ким юради бундай поездда?
Бунинг устига, биринчи куниёқ вагонлардан бирида қимматбаҳо кондиционер бузилиб қолди. Ҳозирги босқичда ўзбекларга ёрдам бериш учун мамлакатимизда қоладиган испан мутахассисларининг фикрича, бу ерда ҳам жиддий муаммо бор.
Хуллас, “орзу”, “мўъжиза”, “буюк потенциал” деган нарсалар йўқ, дейди ҳукуматнинг одами.
Бундан ҳам муҳим бўлган хулоса: Ҳақиқий хабарни “Ҳаракат”да ўқинг. Яна бир саволимизга эътибор беринг. Бундай поездни халқимизни алдаб, унга тиқиштиргани учун, Испанияда элчилик қилаётган “Гули Карим” қанча пул ишлаб олди экан?