19 September 2011
02:55 - Франция, Бельгия ва Италиядан кейин Голландия ҳам паранжи каби кийимларни тақиқламоқчи
Кеча бу мамлакатнинг Вазирлар Маҳкамаси аёлларнинг жамоат жойларида, таълим ва тиббий муассаласларда ҳамда жамоат транспортида паранжи ёки паражига ўхшаш юзни тўла бекитадиган кийимларда юришини тақиқловчи қонун лойиҳасини тасдиқлади. Қонунга бўйсунмаганларга 380 евро жарима солинади. Қонун парламентдан ўтгач, 2013 йилдан кучга киради.

Кўриниб турибдики, бундай қонун секин-аста ҳамма Ғарб давлатларида, кейинчалик мусулмон мамлакатларида ҳам қабул қилинади. Чунки, Исломда шарт деб белгиланмаган бундай кийиниш тарзи инсоний қадриятларга зиддир. Ислом дини тезроқ ўз-ўзини ислоҳот қилиб, паранжи каби нарсаларни бировлар тақиқлашини кутмасдан, уларни ўзи йўқ қилиш савиясига етиб келcагина, дунёда Исломнинг обрўси тушиб боришини тўхтатади, кўчаларда расмдаги каби рўдаполар юрмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону