18 September 2011
23:24 -
Туркияда ҳокимиятда бўлган АТП партияси ўзи қазиган чуқурга ўзи тушдими? Маъсулият, мажбурият ва маънавият мувозанати қаерда?
Мухолифатдаги Миллиётчи Ҳаракат Партиясининг (МҲП) раиси Давлат Боғчали бугун Бош вазир Ражаб Эрбўғон раҳбарлигидаги Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) ўзи қурган тузоққа ўзи тушганини айтиб, АТПга катта айблар қўйди.
Масаланинг тарихи қуйидагича. Шу йил ёзда бўлиб ўтган парламент сайловлари арафасида мухолифатдаги Жумҳурият Халқ Партияси раиси Дениз Байкалнинг ўз партиясидан аввалги сайловларда парламентга сайланган бир аёл билан жинсий алоқаларини кўрсатувчи видеолар Интернетта тарқатилди, у раисликни ташлашга мажбур бўлди. Бир оздан кейин МҲП раисининг уч ўринбосари ҳам шу шаклда шарманда қилинди, улар ҳам лавозимларидан кетдилар. Табиий, бу воқеалар мухолифатчиларга берилган овозларнинг камайишига сабаб бўлди.
Бу қўлга тушган сиёсатчиларнинг айбини ҳеч ким оқлашга ҳаракат қилмаса ҳам, мухолифатдаги сиёсатчиларни ҳокимиятдаги партия, давлат хавфсизлик хизматларининг ёрдамида, тузоққа туширгани иддао қилинганди.
Яқинда Интернетда бошқа бир аудио ёзувлар тарқатилди. У ёзувларга кўра, давлатнинг расмий хавфсизлик органи бўлмиш Миллий Истиҳборат Агентлигининг (МИА) юксак даражали ходими курдларнинг террористик ташкилоти – Курд Ишчи Партияси вакиллари билан Ғарб давлатларининг бирида музокара олиб борган экан. Ражаб Эрдўғон бу ёзувларни рад этолмасдан, қўлга тушган, аммо тажрибали МИА ходимини бу ёзувлар туфайли гумдон қилмасликларини гапирди.
Давлат Боғчалининг гаплари айнан шу воқеа билан боғлиқ бўлиб, у Ражаб Эрдўғонга “бировга чуқур қазима, унга ўзинг тушасан” деган маънода тошлар отди.
Ҳокимият террорчилар билан музокаралар олиб бораётганини Жумҳурият Халқ Партиясининг ҳозирги раиси Кемал Қиличдорўғли ҳам қаттиқ танқид қилди.
Туркия президенти Абдуллоҳ Гул бугун Германияга расмий ташриф билан кетиш олдидан Анқара аэропортида журналистларга бу масала хусусида шундай деди: “МИА Туркия учун муҳим бўлган маслала билан бу шаклда бўлса ҳам шуғулланишидан табиийроқ нарса бўлмайди. Мақсад террорни битириш. Террорни битиришнинг ҳамма усуллари маълум бир стратегия доирасида ишлатилади. Истиҳборат ташкилоти ҳам керакли ҳамма нарсани қилади”.
Ҳамманинг гапи тўғри. Бу нарса давлат ишлари осон эмаслигини кўрсатади, холос. Бир тарафдан, давлат олдидаги маъсулият ва мажбурият, бошқа тарафдан, маънавият паллалари мувозанатини тўғри тутиб бориш осон иш эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения