18 September 2011
21:18 -
АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси чиқараётган автомобилларни Қозоғистонда сотилиши "кенгаймоқда"
Бу соҳа билан шуғулланадиган мустақил кансалтинг компанияларининг маълумотларига кўра, шу йилнинг август ойида Қозоғистонда GM Uzbekistan корхонасининг 447 дона автомобили сотилибди, ўтган йилнинг августида 192 автомобиль сотилган экан. Энг кўп сотилган автомобиль эса Lada бўлибди, 993 дона. Иккинчи ўринда Hyundai - 473 автомобиль.
Қозоғистонда шу йилнинг 8 ойида сотилган автомобилларнинг умумий сони 25 мингдан бироз ортиқ экан. Бундан қанчаси Асакадаги заводдан эканлиги хабарларда айтилмайди. Аммо, юқоридаги рақамларнинг анализи асосида тахмин қилиш мумкинки, Ўзбекистондан шу йилнинг 8 ойи ичида Қозоғистонга тахминан 2,5-3 минг атрофида автомобиль сотилган.
Қозоғистон Россиядан кейин энг катта потенциал харидоримиз эканлигини ҳисобга олсак, бу рақамлар кулгили даражада оз. Қозоғистон ўз автомобиль саноатни қуришга бошлагани ва бу мамлакатнинг иқтисодий потенциалини ҳисобга олсак эса, яқин орада автомобилларимизни қозоқларга сал кам текинга тиқиштиришга мажбур бўлишимиз эҳтимоллиги катта.