18 September 2011
19:46 -
Барак Обама йиллик даромади миллиондан кўп бўлганларга кўпроқ солиқ солади ва яна президент бўлади
АҚШнинг энг обрўли газетаси New York Times кечаги сонида Барак Обама йиллик даромади миллиондан кўп бўлганлардан кўпроқ солиқ олиш ниятида эканлигини ёзди. Газетага кўра, президент ўз режаларини эртага очиқламоқчи.
АҚШнинг энг катта инвесторларидан бири, миллиардер Warren E. Buffett АҚШда миллиардер инвесторлар оддий одамларгадан кўра кам солиқ тўлашларини иллао иаётгани учун Обаманинг таклифи “Buffett қоидаси” деб ном олишга бошлади.
АҚШда йиллик даромади $49 мингдан каттароқ бўлган тўрт кишилик оила камбағалмас деб ҳисобланади, дейди “Ҳаракат” мухбири. Табиий, бундайлар аҳолининг кўпчлигини ташкил қилади. Шу сабабли, Обаманинг режаси бой бўлмаган, аммо камбағал ҳам бўлмаганларни урмайди ва улар тарафидан қўллаб-қувватланади. Демак, бу режага биринчи навбатда айнан катта бойлар қарши чиқишади. Агар Обама АҚШ иқтисодини кризисдан олиб чиқиш учун яқинда таклиф қилган $447 трилионлик дастуридан кейин, бойларга солинадиган солиқ даражасини орттиришга ҳам эришса, у келаси йил бўладиган президент сайловини ютиши аниқ. Уни табрикласак бўлаверади ҳам.
Айнан шу сабабдан, республикачилар Обаманинг таклифларини популист дея, унга қарши чиқишмоқда ва ўзларига сайловолди гўр қазишмоқда. Мақоланинг кайфиятидан, New York Times бу масалада республикачилар тарафида.
Шу газетадан олинган расмда - Warren E. Buffett ва Барак Обама.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения