17 September 2011
04:03 -
Қозоғистон бош вазири Қирғизистонда
Бугун Бишкекка келган Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов аввал маҳаллий ҳамкасби Алмазбек Атамбаев билан дор доирада музокаралар олиб борди. Хабарларда учрашувнинг тафсилотлари йўқ, фақат икки тарафлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳақида умумий гаплар айтилади.
Кейин қозоқ-қирғиз ҳукумтлараро кенгашини иккинчи мажлиси ёпиқ эшиклар орқасида ўтказилган. Икки бош вазирнинг матбуот конференциясида бўлиб ўтган музокараларнинг баъзи тарафларини тушуниш мумкин. Хусусан, қуйидаги нарсаларни:
- Қирғизистонда қозоқ капиталига асосланган $100 миллионлик инвестицион фонд яратилади.
- Қозоғистон Қирғизистонга табиий газ бериши ҳақида приниципал келишилган. Атамбаев, Ўзбекистонни назарда тутиб, газ масаласида альтернатив манбага эришишдан хурсандлигини билдирган.
- Қозоғистон қўшни мамлакатга электорэнергия узатишни, Қирғизистон эса Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларини сув блан таъминлашни йўлга қўяди.
- Карим Масимов Қирғизистоннинг Божхона Иттифоқига кириши олқишланишини алоҳида урғулаган.