17 September 2011
02:05 -
Астраханда Қозоғистон ва Россия VIII минтақалараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди

Форумда кейин ўтказилган матбуот конференциясида Нурсултон Назарбой икки томонлама ҳамкорлик даражасини роса мақтади, ҳамма нарсанинг асосида Божхона Иттифоқи ётганини алоҳида таъкидлади. Унинг айтишича, Бойқўнғир космодромини биргаликда ишлатиш, нефть-газ соҳасида ҳамкорликдан ташқари, инновацион ҳамкорликни чуқурлаштиришга катта эътибор берилади. Русларнинг Москвага яқин жойда яратаётган «Сколково» Инновацион Маркази билан Қозоғистоннинг инновацион-технологик парклари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Икки мамлакатнинг турли вазирлик ва идоралари Дмитрий Медведев ва Нурсултон Назарбой ҳузурида бир қатор ҳужжатлар имзоладилар.
Форум бошланишидан олдин икки президент алоҳида учрашув ҳам ўтказдилар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения