13 March 2007
04:00 -
23:30 - ЕХҲТ журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниёзовани ҳимоя қилмоқда - БМТ: Ер юзи аҳолиси 2050 йилда 2,5 миллиардга ошади 16:00 - Каримов режими АҚШ Давлат департаментининг ҳисоб
23:30 - ЕХҲТ журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниёзовани ҳимоя қилмоқда

“Барча журналистлар, хусусан, тартибсизликлар ва можароларни тафтиш қилаётган мухбирлар ҳам нашр этиш мақсадида ахборот йиғиш ва уни сақлашда эркин бўлмоғи лозим”, - дейилади М.Ҳаратцининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирига йўллаган мактубида. ЕХҲТ расмийси Ўзбекистон ҳукуматини У.Ниёзова нисбатан барча тергов ҳаракатларини тўхтатишга ҳам чақирди. // ozodlik.org

БМТ: Ер юзи аҳолиси 2050 йилда 2,5 миллиардга ошади

БМТнинг Аҳоли бўлими раҳбари Хания Слотник эълон қилган ҳисоботга кўра, 2050 йилга келиб, дунё аҳолисининг сони 6,7 миллиарддан 9,2 га ошади. Ўсиш – 2,5 миллиард, бу рақам ер юзидаги аҳолининг 1950 йилдаги сонига тенг. Бу ҳақда БМТнинг расмий сайтида хабар берилган.

Бу ҳисоботга кўра, аҳолининг ошиши ёши 60 дан кўпроқ бўлган инсонлар, яъни қариялар ҳисобига бўлади. Демак, ер аҳолисининг ўртача ёши яна ҳам юксалади. Афғонистон, Демократик Конго, Ангола, Бурунди, Либерия, Нигер ва Уганда каби мамлакатларда ўсиш ёшлар ҳисобига бўлади ва бу мамлакатларда аҳолининг ўртача ёши пасаяди.

Ривожланган мамлакатларда аёл бошига тўғри келадиган бола сони 2,7 дан 2, 05 га тушади.

Эълон қилинган хабарларда Ўзбекистонга оид рақамларни топиш имкони бўлмади, аммо қўшнимиз Россияга оид баъзи рақамлар одамни ўйлантириб қўяди. Масалан, Россиянинг аҳолиси 2050 йилгача ҳозирги 143 дан 108 миллионга тушади, яъни 35 миллионга камаяди.

Ҳозир Россия ҳукумати ўз аҳолисининг камайишини тўхтатиш учун катта дастурлар яратган, аммо, уларнинг етарлича таъсири бўлишига ҳеч ким ишонмайди. Совет замонидан бери русларнинг сони доимо камайиб бормоқда, бу ҳолатнинг ўзгаришига таалуқли биронта кўзга кўринарли ишорат йўқ. Ҳудуди нуқтаи назаридан энг катта мамлакат бўлган Россия аҳолисининг камайиб бориши дунё миқёсида муаммолар чиқариши мумкин.

16:00 - Каримов режими АҚШ Давлат департаментининг ҳисоботидан норози

АҚШ Давлат департаментининг инсон ҳақлари бўйича йиллик ҳисоботида Ўзбекистондаги аҳволнинг қанчалик аянчли эканлиги далиллар билан исботланиши режимбошининг ғазабини келтирибди. Бугунги газеталарда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги номидан мазкур ҳисоботга раддия эълон қилиниши шу ғазабнинг ифодасидир. Унда АҚШ Давлат департаментининг йиллик ҳисоботидаги Ўзбекистонга тааллуқли гапларнинг асоссиз экани, нохолис ва тенденциоз нуқтаи назардан ёритилани айтилади.

Эртага АҚШнинг Ўзбекистондаги элчилиги резеденциясида мазкур ҳисоботнинг тақдимоти ўтказилиши кўзда тутилган. Ҳукумат ҳозирданоқ мазкур тадбирга ўз “десантчи”ларини ташлашга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумотлар бор. Хусусан, маҳаллий радио ва газеталарнинг мухбирлари элчини ўзларича ўнғайсиз аҳволда қолдириш учун кўплаб саволлар тайёрлаш билан оворалар. Уларнинг мақсади элчини шу саволларга кўмиб ташлаш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону