10 March 2007
04:00 -
18:30 - Ўзбекистон демократик жамоати номидан Тожикистон президентига талаб 17:30 - Қаровсиз авлод тақдиридан хавотирдамиз (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №18 10.03.2007) 11:00 - Абдураҳим Пўлат ва Носир Зокир партия фаолияти
18:30 - Ўзбекистон демократик жамоати номидан Тожикистон президентига талаб

Ўзбекистондаги “Халқ дипломатиси” ва “Мустақил сиёсатшунослар Давра Кенгаши” номли ташкилотлар Тожикистон президенти Имомали Раҳмоновга мактуб йўллаб, Марказий Осиё давлатлари ҳудудида чет эл ҳарбий базалари яратилаётгани хусусида безовталикларини билдиришган. Мактуб муаллифлари шу кунларда Ҳиндистон Тожикистонда ҳарбий база яратмоқчи эмиш каби гап-сўзлар ҳам тарқалганини эслатиб, агар шундай бўлса, бу Марказий Осиёнинг хавсизлигига таҳдид солашини айтишган ва масалага очиқлик киритишни сўрашган.

17:30 - Қаровсиз авлод тақдиридан хавотирдамиз (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №18 10.03.2007)

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти қошидаги “Ёш эзгуликчилар” клуби Баёнот тарқатди. Унда шундай дейилади:

Мамлакатимиздаги болалар меҳнати экспулатацияси, уларнинг таълим олишига нисбатан юзаки эътиборни қоралаб келган. Гарчанд Ўзбекистон ҳукумати ёш авлод, болалар тарбиясига юксак эътибор қаратиб келаётгани ҳақида баландпарвоз чақириқлар билан чиқаётган бўлса-да, амалда уларга нисбатан эътиборнинг деярли йўқлиги аён бўлмоқда.

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида Ибн Сино номли иқтидорли болалар интернатининг аълочи ўқувчиси Шоҳиста Сарибоева вилоят миқёсида ўтказилган фанлар олимпиадасидан чиқиб, тумандаги 3-Боёвут ширкат хўжалиги ҳудудида бедарак ғойиб бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг тергов ва суриштирувлардан сўнг Шоҳистанинг жасади (17.01.2007 й.) шу хўжаликнинг 5-бўлимидаги зовурдан топилди. Маълум бўлишича, ширкат хўжалигида яшовчи, ўрта мактабни эндигина битирган икки ўспирин уни зўрлаб, ғайриинсоний тарзда қизни бўғиб ўлдириб, сўнгра зовурга ташлаб юборишган.

Мазкур иш бўйича вилоят прокуратураси гарчанд тергов ҳаракатларини олиб бораётгани бўлса-да, кишини масаланинг ижтимоий аҳамияти ташвишга солади. Муаммонинг илдизи мактабни битираётган ўспиринларнинг фойдали иш билан банд эмаслиги, қаровсизлигидадир. Туман ва шаҳар ИИБ нозирлари томонидан тез-тез учрашувлар ташкил этилаётганига қарамай, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашмаётгани, маорифчиларнинг эса бунинг олдини олиш мақсадида антиқа жарималар ўйлаб топишаётгани (дарсга қатнашмайдиган ўқувчи кунига 1000 сўм жарима тўлайди — “ЁЭ” клуби) ажабланарлидир.

11:00 - Абдураҳим Пўлат ва Носир Зокир партия фаолиятини жонлантириш масаласида мастлаҳатлашишди

“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат бугун АҚШдан Наманганга телефон қилиб, партиянинг вилоят бўйича раҳбари вазифасини бажарувчи Носир Зокир билан суҳбатлашди. Авваламбор партия Марказий кенгашининг аъзоси, партия вилоят ташкилотининг раиси Мамадали Қорабоевнинг устидан олиб борилган суд жараёни ва ҳукм ўқилиши хусусида гаплашилди. Суд мажлисларида қатнашган Носир Зокир тафсилотли маълумотлар берди. “Бирлик” фаоллари ушбу масалада вилоят ташкилотининг Баёнотини тайёрлаш, Мамадали Қорабоевни ҳуқуқий йўллар билан ҳимоя қилишни давом эттириш хусусида келишдилар.

Сўнгра партиянинг вилоят ташкилоти фаолиятини жонлантириш, бу йил бўладиган президент сайлови кампаниясини самарали ўтказиш учун қилинадиган ишлар ҳақида гаплашган бирликчилар, конкрет ишларнинг режаларини муҳокама қилдилар. Керакли қарорлар аввал маҳаллий фаоллар билан маслаҳатлашилади ва сўнгра вилоят ташкилоти тарафидан расмийлаштирилади. Бунинг учун марказдан вилоят ташкилотига керакли миқдорда маблағ ажратилади.

Самарқандда демократларга қарши уюштирилган ҳужум бўйича ҳам вилоят ташкилоти ўз муносабабтини ишлаб чиқиш устида ишлайдиган бўлди.

9:30 - Турк ва озарбайжон диаспоралари биргаликда ишлашмоқчи

Кеча Бокуда турк ва озарбайжон диаспоралари вакилларининг биринчи форуми иш бошлади. 48 мамлакатдан 513 вакил қатнашаётган йиғилишнинг очилиш мажлисида Озарбайжон президенти Илхом Алиев ва Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон иштирок этдилар.

Қатаншувчиларнинг 173 нафари озарбайжон диаспарасининг, 107 нафари турк диаспорасининг вакилидир. Улардан ташқари 4 Месхет турки, 23 Ирокли турк ва 5 Қибрисли турк бор.

Расмий хабарларда айтилишича, бу ерга Латвия, Эстония, Литва, Люксембург ҳукуматларининг, Эстония, Болгария, Латвии, Литва, Қозоғстон, Қирғизстон, Ўзбекистон парламентларининг вакиллари ҳам келишган.

Форумнинг мақсади дунёдаги турк ва озарбайжон диаспораларининг фаолиятини мувофиқлаштиришдир. Йиғилишнинг бошланғич қисмида Илҳом Алиев, Ражаб Тойиб Эрдўғон, Қибрис турк Жумҳуриятининг президенти Маҳмад Али Талат нутқ сўзладилар, Латвия, Эстония ва Ўзбекистон вакиллари табрик сўзлари айтдилар.

Бундай Форумнинг ўтказилиши жуда муҳимдир, дейди мухбиримиз. Буни Турк дунёси бирлиги яратиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири деб ҳисоблаш керак. Келажакада бу каби йиғилишларга сони кун сайин ортиб бораётган ўзбек диаспораси вакилларини тортиш лозим. Маълумки, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов шу пайтгача Турк дунёси бирлиги яратиш йўналишдаги ҳамма ташаббусларга иложи борича қаршилик кўрсатар, уларни бузолмаса ҳам қўлидан келганча уларнинг самарадорлигини туширишга интиларди. Бокудаги йиғилишда Ўзбекситондан шахсан ким қатнашгани номаълум, у одам Ўзбекистон режимининг рухсатисиз ўз ташаббуси билан келган бўлиши мумкин.

2:00 - Дунё миллиардерлари кимлар?

Forbes журнали йигирма йилдан бери дунё милиардерларининг рўйхатини эълон қилиб келади. Шу кунларда чиққан журналда 2006 йилнинг миллардерлари рўйхати берилган. Унга кўра, дунёда 946 миллиардер бор.

13 йилдан бери биринчи ўринда Microsoft корпорациясининг асосчи-эгаси Бил Гейтс турибди – унинг бойлиги 56 миллард. Иккинчи ўринда ҳам америкалик - инвестиция холдинги эгаси Уоррен Баффет ($52 млрд). Учинчи ўринда мексикалик телекоммуникация магнати - Карлос Слим ($49 млрд, у Лотин Америкасинингэнг бойи), тўртинчи ўринда IKEA магазинларининг хўжайини Швециялик Ингвар Кампрад ($33 млрд), бешинчи Хиндистонлик Лакшми Миттала ($32 млрд).

Россияда миллиардерлар сони 53 кишига чиққан, биринчи ўринда Чукотканинг губрнатори - Роман Абрамович ($18,7 млрд). У дунё рўйхатида 16- ўрин эгаллабди. Россиялик миллардерлар ичида асли Ўзбекистонлик икки киши бор. Булар - Урал тоғ-металлургия комбинатининг эгаларидан бири Искандер Махмудов (бойлиги $8 млрд, дунё бўйича 43- ўринда) ва "Газпроминвестхолдинг" эгаси Алишер Усмонов (5,5 млрд., 142-ўрин).

Туркиядан 26 бой киши бор экан, уларнинг биринчиси – Хусни Ўзёғин 3,5 милларди билан умумий руйхатда 249-чи ўринни эгаллаган. Японияда миллардерларнинг сони “бор-йўғи” – 24.

Дунё миллардерларининг ўрта ёши 62 бўлиб, уларнинг рўйхати декларация қилинган бойликлар асосида тузилган.

Бу рўйхатга Ўзбекистондан ҳеч кимнинг киритилмагани, мамлакатимизда бундайлар йўқлигидан эмас, бизнинг миллардерлар сўмда, рўйхат эса доллар миллардерлариники бўлгани учундир. Балки сабаб бошқа - бизда миллардерлар ҳам норасмийдир, яшириндир?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону