14 September 2011
18:40 -
Россиянинг сиёсий саҳнасида навбатдаги масхарабозлик: гўёки мухолифатдаги ўнг қанот партияси яна бўлиниш арафасида
Бир вақтлар “Ўнг кучлар иттифоқи” номи остида мухолифатнинг каттагина қисмини бирлаштириб келган партия кейинчалик феълан ҳукумат тарафдорлари қўлига ўтиб кетган ва номини ҳам “Правое дело” деб ўзгартирган эди. Бу янги номнинг ўзида ҳам сўз ўйинлари бор: уни “Ўнгчилар иши” деб ҳам, “Ҳақиқат иши” деб ҳам тушуниш мумкин.
Бу партияга Россиянинг миллардерларидан бири Михаил Прохоров (расмда) раис бўлгандан кейин, уни тўғридан-тўғри Кремлнинг қўғирчоғи деб гапириш бошланди. Аммо, воқеалар жараёни кўрсатмоқдаки, бу мураккаб замонда қўғирчоқлик ҳам мавҳум тушунча бўлиб қолмоқда. Чунки, вақтдан фойдаланган қўғрчоқлар мустақил роль ўйнашга ҳам ҳаракат қилмоқдалар. Мутлоқ диктатура ҳоким бўлмаган жамиятларда бу ҳам мумин экан.
Бугун эрталаб Москвада “Правое дело” партиясининг шу йил охирида бўладиган парламент сайловлари олдидан муҳим қурултойи бошланиши керак эди. Аммо, сўнгги икки кун ичида Кремль Михаил Прохоровнинг мустақилроқ сиёсат олиб боришга интилишидан норози бўлгани ва бугун уни раисликдан олишга ҳаракат қилиниши ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Партия раҳбарияти эса бу гапларнинг ёлғон эканлигини гапирди.
Аммо, бугун Прохоровнинг ўзи ва яқин тарафдорлари қурултойнинг очилишига келмаганлари Россияда сиёсий саҳна қанчалик масхарабозликка айланганини кўрсатмоқда.
Сўнгги хабарларга кўра, партия қурултойи раиссиз очилган ва танаффус эълон қилинган. Энди масхарабозлар нима қилишни пардалар орқасида ҳал қилишса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения