10 September 2011
01:24 - Ўзбек тилида янги сўз яратилди: пора-курор

Минг афсуски, бу сўзнинг ёки атаманинг муаллифи маълум эмас.

Бир оз аввал сайтимизда аноним муаллифимизнинг рус тилидаги “Прокурорские маневры по тонкому льду или о том как прокуртура стала по узбекски «пора-куратура»” номли мақоласи эълон қилинганди. Унда айтилишича, Ўзбекистон Бош прокурори вазифасини 13 йилдан бери бажариб келаётган Рашид Қодиров даврида прокуратура органлари шунчалик порахўрликка боттики, одамлар прокуратурани “пора-куратура”, прокурорларни “пора-курорлар” деб аташмоқда.

Ростдан ҳам аташмоқдами ёки йўқ, муҳим эмас, муҳим бўлгани прокуратура органлари ростдан ҳам порахўрлик ўчоғига айланганида. Демак, ўзбек тилида “пора-куратура” ва “пора-курор” сўзчаларининг пайдо бўлиши ғоят табиий. Пора-куратура ходимларини бу воқеа муносабати билан қизғин табриклаймиз. Бўшашманг, пора-курорлар!

 

Расмда: бош пора-курор Рашид Қодиров.

 

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону