06 September 2011
23:54 -
Масхарабозлик давом этмоқда: Ўзбекистон ахборот соҳасини ислоҳот қилмоқчи эмиш
Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг мамлакатда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш концепцияси ҳақидаги ўтган йили ноябрь ойида қилган нутқида ахборот соҳаси ҳам тилга олинган, катта ваъдалар берилган эди. Мана, орадан бир йилча вақт ўтибдики, ҳеч бир соҳада, жумладан, ахборот соҳасида ҳам, ҳеч қандай ўзгариш йўқ: цензура ҳалигача бор, ҳукуматга ёқмаган интернет-сайтлар блок қилинган, ошкоралик ва сўз эркинлиги мутлақо йўқ, мустақил ахборот воситалари йўқ, оддий одамлар дунёни қўйиб туринг, Ўзбекистонда бўлаётган воқеалардан хабарсиз қолмоқда..
Аммо, ислоҳотлар ҳақида гаплар ҳали битмади. Бугун Миллий матбуот марказида “ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ахборот олиш борасидаги эркинликларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш, сўз эркинлигини таъминлашга доир концептуал вазифалар ва уларни бажаришнинг устивор йўналишлари, бу борада оммавий ахборот воситаларининг ўрнига бағишланган матбуот анжумани” бўлиб ўтибди. Оламшумил гаплар гапирилиб, Ислом Карим раҳнамолигида ахборот соҳаси самарали ислоҳ қилинаётгани олқишланибди.
Қаранг, бу соҳада ҳеч қандай, қайтариб айтамиз, ҳеч қандай ўзгариш йўқ, аммо қуруқ гаплар гапириш давом этибди. Расмий хабарда айтилишича, Матбуот анжуманида ахборот соҳасини ислоҳ қилиш юзасидан журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берилибди. Биронта қатнашувчининг исми тилга олинмаган, биронта расм қўйилмаган хабарда, табиий, қандай саволлар ва жавоблар бўлгани ҳам айтилмаган. Шунинг ўзи юртимизда хабарчиликнинг аҳволини намойиш қилиб турибди
Ўзбек журналистлари ичида Ислом Каримнинг юқорида номи тилга олинган концепцияси очиқланганига бир йилча ўтганига қарамасдан, ҳеч нарса ўзгармаётганини гапиришга журъат қиладигани топилмадимикан? Тахмин қилиш қийин эмаски, топилмаган. Бу тадбир навбатдаги масхарабозлик бўлган.