06 September 2011
20:19 -
Пахта терими кампанияси бошланди: Талабалар, коллеж ўқувчилари пайкалга қувилмоқда! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №33, 06.09.2011)
Бугун мамлакатимизнинг қатор вилоятларида олий ўқув юртлари талаблари ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун таълим жараёнлари тўхтатилиб, уларни пахта теримига жалб қилиш кампанияси бошланди. Эрта тонгдан махсус ажратилган автоуловларда ўқув масканларини тарк этаётган минглаб ўқув юртлари талабалари энди номаълум муддатга таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика касб-ҳунар таълими маркази тасарруфидаги айрим коллеж ва олий ўқув юртлари маъмурлари фаолларимиз билан суҳбатда бу йилги терим жараёнида ҳашарчиларга етарлича шароитлар яратилгани хусусида гапиришди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли манфаатдор идоралар тавсиясига кўра, терилган бир килограмм пахта учун 150 сўм (0,06 АҚШ доллари) миқдорида ҳақ тўланади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг тўлиқ назорати остида амалга оширилаётган ҳашар жараёнига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, кенг жамоатчилик жалб қилинган. Жойларда махсус пахта штаблари ташкил қилиниб, 10 сентябрдан аҳолининг турли қатламларини теримга оммавий равишда тортиш кутилмоқда. Ҳозиргача ўрта умумтаълим мактабларининг ўқувчилари теримга чиқарилгани ҳақида маълумотлар йўқ, дейди вилоятлардаги фаолларимиз.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни 27-моддасига кўра, таълим олувчилар давлат стандартларига мувофиқ таълим олиш ҳуқуқига эгадирлар. Таълим олувчиларни ўқиш вақти ҳисобидан таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаган ишга жалб этиш тақиқланади. Модомики, таълим стандартларида мавсумий ҳашарларга жалб қилиш кўзда тутилмаган экан, мамлакат бўйлаб амалга оширилаётган пахта теримига талабалар ва коллеж ўқувчиларини жалб этиш ноқонинийдир.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти бу ҳол юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини прокурорлик чоралари қўллаш ва ҳукуматга мазкур қонунга зид жараённи тўхтатиш бўйича тақдимномалар киритишга чиқаради. Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика касб-ҳунар таълими марказини аҳвол юзасидан изоҳ беришга ундайди.