03 September 2011
00:33 - Футболчиларимиз тожиклар устидан ғалаба қозонди
Футбол бўйича XIV Жаҳон чемпионатига саралаш учун бугун Регар (Турсунзода) шаҳрида ўтказилган учрашувда футболчиларимиз тожиклар термасини энг кичик ҳисобда (1:0) мағлубиятга учратди. 6 сентябрь куни Тошкентда Япония термасига қарши майдонга тушадиган футболчиларимиз сўнгра Шимолий Корея жамоаси билан ўйнайди. Агар спортчиларимиз саралаш мусобақаларидан ўтиша олса, футболимиз тарихида илк марта 2014 йилда Бразилияда ўтказиладиган футбол чемпионатига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг илк босқичида қирғизларни мағлуб этган футолчиларимиз йилни оамдли бошлашди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону