02 September 2011
22:49 -
Ўзбекистон руслар тарафидан ўралмоқда: Россиянинг ҳарбий базаси Тожикистонда яна 49 йил қолади, навбат Қирғизистонда
“Душанбе тўртлиги” саммитида қатнашиш учун Тожикистонга келган Россия президенти Дмитрий Медведев тожик ҳамкасби билан муҳим бир масалада келишиб олибди. “Новости” агентлигининг билдиришича, русларнинг Тожикистондаги ҳарбий базаси яна 49 йил шу ерда қолади. Икки президент ўз мамлакатларидаги тегишли вазирликларга бу хусусда янги шартнома лойиҳаси тайёрлаш топшириғини беришибди. Шартнома 2012 йилнинг баҳорида имзоланиши керак.
Табиий, Россия Тожикистондаги ҳарбий база Афғонистон тарафдан келадиган таҳдидларни олдини олиш учун кераклигини гапиради. Аммо, аслида ундай эмас. АҚШ Афғонистонда терроризм ўчоқларини бутунлай йўқ қилмасдан, у ердан кетмаслигини руслар яхши билишади. Уларнинг асл мақсади - Ўзбекистонни шундай йўллар билан назорат остида ушлаб туришга интилишдир. Тўғри, Ислом Карим бор экан, Ўзбекистон шундоқ ҳам русларнинг қўлида, аммо Ислом Кармининг вақти-соати битмоқда. Келажакни ўйлаш керак. “Бирлик” ҳокимиятга келса нима бўлишини ўйлаш керак.
Ҳеч шубҳа йўқки, бошқа қўшнимиз Қирғизстоннинг раҳбарлари ҳам асосан Россияга орқа қилиб яшашмоқчи. Русларнинг ҳозироқ Кант шаҳрида ҳарбий базаси бор. Уларнинг мақсади - КХШТ шамсияси остида Қирғизистон жанубида ҳам ҳарбий база яратиш. Ўтган йилги ўзбеклар қирғинидан кейин бу масала тилга олинмаяпти, аммо у кун тартибидан чиқарилмаган. Бундай база яратилади. Агар, Ўзбекистон яхшилаб хонтахтага мушт урмаса.
Шундай мушт билан янги Россия-Тожикистон шарномасининг ҳам олдини олиш шарт.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения