02 September 2011
19:16 -
“Душанбе тўртлиги” учинчи йиғилишини тамомлади

Йиғилишнинг кун тартибидаги асосий масала Қирғизистон ва Тожикистондан Афғонистон орқали Покистонга электр энергияси узатиш бўлади, деб аввалдан айтилганди. Бу хусусда нималарга келишилгани хабарларда айтилмайди. Аммо, Россия бу лойиҳада иштирок этишга тайёр эканлигини кўп марта таъкидлаган.
Йиғилиш доирасида президентлар икки тарафлама учрашувлар ҳам ўтказишди.
Эслатиб ўтамиз, бундай йиғилишлар ўтказиш ташаббуси 2009 йил 15 июнда Екатеринбургда ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида Имомали Раҳмон тарафидан ўртага отилганди. Биринчи учрашув 2009 йил 30 июлда Душанбеда, иккинчиси 2010 йилнинг августида Сочида ўтказилган.
Ўзбекистон президенти халқаро соҳада биронта ташаббусини амалга оширолмас экан, Эмомали Раҳмон ҳеч бўлмаса “Душанбе тўртлиги” масаласида бир нарсаларга эришаётгани Ислом Каримга урилган яна бир шапалоқ бўлмоқда. Қолаверса, Ислом Карим Ўзбекистонни муҳим минтақавий жараёнлардан изоляция қилиб қўяётгани келажагимиз учун хавфлидир.