02 September 2011
18:35 -
Байрамлар битди, мактабларда ёшларнинг онгини заҳарлаш бошланди
Бугун Ўзбекистон мактаблари, коллеж, лицей ва олий ўқув юртларида 2011-2012 ўқув йили бошланди. Ҳамма ерда “Мустақиллик дарси” ўтказилди.
Агарда ёшларга ҳақиқий мустақиллик дарси берилса, мустақиллик учун кураш “Бирлик” халқ ҳаракатининг “Ўзбек тили давлат тили бўлсин” деган талабларидан бошлангани, халқнинг кучи билан, ўша вақтдаги ҳокимиятнинг қаршилигига қарамасдан, ўзбек тили давлат тили деб эълон қилингани, 1991 йил 19 августдаги фитна Ўзбекистон ҳукумати тарафидан қўллаб-қувватланишига қарамасдан, бутун СССР демократларининг, хусусан, “Бирлик”нинг қарши чиқиши туфайли мағлубиятга учрагани, шундай кейин Ўзбекистон мустақилликка эришгани каби фактлар ёшларимиза ўргатилса яхши бўларди. Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, мустақиллик дарслари Ислом Каримнинг улуғлигини урғулашдан иборат бўлган.
Расмий хабарда айтилишича, мамакат бўйлаб мактабларда 4,5 миллион, биринчи синфларда 485 минг бола ўқиш бошлаган. Биринчи синфдагиларга “Президентимизнинг совғалари – дарсликлар, ўқув анжомлари тўлиқ тўплами солинган сумка(лар - Ҳаракат) тантанали тарзда топширилибди”. Аслида бу совғалар давлат пулига олинган ва давлат номидан топширилиши керак эди.
Хуллас, ёшларнинг онгини заҳарлаш биринчи ўқиш куниданоқ бошланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения