25 February 2007
04:00 -
7:00 - Швецияда яшаётган "Бирлик" Партияси ва "Эзгулик" жамияти фаоллари Самарқанддаги провoкацияга муносабат билдирдилар

Уларнинг бу хусусда махсус тарқатилган Баёнотларида шундай дейилади:
Шу йил 14 февраль куни Самарқанд шаҳрида "Бирлик" Партияси Бош котиби, "Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти райиси Васила Иноят ва "Эзгулик"нинг Самарқанд вилояти аъзоларига қарши уюштирилган босқинчиликни халқимиз ва демократияга диктатор Каримов томонидан ташкиллантирилган ҳужум дея эътироф этамиз. Мустаққилликнинг илк йилларидан ҳозирга қадар мухолифат партиялари орасида етакчи бўлган "Бирлик" Халк Ҳаракати Партияси ҳамда "Эзгулик"инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоларига режим томонидан таъқиб тазйиқлар кучайиб бормоқда. Мамлакатимизнинг олий бошқарув ҳокимятини алдов ва сиёсий фирибгарлик билан ҳанузгача ушлаб келаётган Каримов, демократик жамият қуриш, инсон ҳуқуқлари ва умуминсоний қадриятлари борасидаги олган мажбуриятларини бажаришни эмас, аксинча, ҳуқуқни муҳофаза қилиши керак бўлган органларини репрессия қуролига айлантириш йўлидан кетаётганини кўриб турибмиз.
Мавжуд режимга мухолифатдаги асосий куч бўлмиш "Бирлик" Партияси ва у билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларга қарши курашда мавжуд ҳокимият сотқинликни ўзига касб қилиб олган Нуриддин Комилов (Эрк” партияси фракциясидан), Шавкат Абдуллаев (Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси жамиятидан) сингари кимсалардан фойдаланаётганлигини ҳам биламиз. Самарқандда бўлиб ўтган провакация эса фикримизга далил бўла олади.
Мустақилликга эришган кунларимиздан ҳозирга қадар халқимизнинг иқтисодий аҳволининг оғирлиги, сиёсий ҳуқуқсизликга маҳкум этилганлиги, ишлаб чиқаришнинг умуман барбод этилганлиги, ҳокимият органлари, куч ишлатиш тизимларининг коррупциялашгани, шунингдек, демократик мухолифат вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши олиб бораётган зўравонлик сиёсати туфайли диктатор Каримов обрўсини тамомийла йўқотди. Энди унинг ва атрофидаги бир ҳовуч лаганбардорларининг лавозимларини сақлаб қолишдан бошқа мақсадлари йўқ. Улар шу йўлда мухолифат ичидаги баъзи кимсаларга ҳам суянмоқчилар. Ўз навбатида бундай инсонларнинг режим билан ҳамкорлик қилишларига ажабланмаслик керак. Негаки уларнинг табиатларида ҳам маҳаллийчилик, амалпарастлик ва иқтисодий манфаатдорлик каби иллатлар мужассамлангани маълум бўлиб қолмоқда.
Зулм эса ҳеч қачон оқланмайди. Каримов режими ва унинг хизматкорларининг, мухолифат ичига суқилиб кириб олганларининг ҳам, ҳатти-ҳаракати узоқ давом этмайди. Диктатор қанчалик ёвуз ва бешавқат бўлмасин, умуммухолифат кучлари демократик жамият қуриш мақсадига барибир эришадилар.
Ана ўшанда халқ эса ўз ҳукмини чиқаради. Режим раҳнамоларига ҳам, мухолифат ичига кириб олиб, аслида режимга хизмат қилаётганларга ҳам. Халқ ҳукми эса адолатли ҳукмдир.
Рафиқжон Ганиев, "Эзгулик"нинг Марказий Бошқаруви аъзоси
Набижон Норбўтаев, "Бирлик" Партияси Марказий Кенгаши аъзоси
Лутфиниссо Йўлдашева, "Бирлик"фаоли
Ҳайит Қўзиев, "Бирлик" Партияси Поп тумани кенгаши райиси
Одилжон Муҳиддинов, "Бирлик" фаоли
Аваз Фаёзов, "Бирлик" фаоли
25 февраль 2007йил