24 February 2007
04:00 -
23:30 - Ўзингдан чиққан балога…, ёки Самарқанддаги провокация ҳақида 15:30 - Солиқ ходими пора учун қамалди - «Правозащитный Альянс Узбекистана» начал структурироваться
23:30 - Ўзингдан чиққан балога…, ёки Самарқанддаги провокация ҳақида

Мухолифат фаоллари таъқибу қатағонларга аллақачон кўникиб қолган бўлса-да, яқинда “Эзгулик”нинг Самарқанддаги офисида бўлиб ўтган ҳангома бизни ташвишлантириб қўйди. Эшитганларимиз рост бўлса, бу галги провoкацияга мухолифатнинг ўзидан чиққан сардорлар бошчилик қилишган.

Булар ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларидан бирининг Самарқанд вилояти бўлими раиси Шавкат Абдуллаев ҳамда “Эрк”нинг фракцияларидан бирига муносиб бўлган Нуриддин Комиловлардир. Биз Шавкат Абдуллаевни-ку яхши танимаймиз, аммо Нуриддин Комилов ЭДП нинг 5-Қурултойидаёқ ўзини кўрсатган одамлардан эди. Қолаверса, “Эрк”нинг 53-54 чилар гуруҳи доҳийси Салой Мадаминовнинг Ослодаги уйига бориб, ошини еб келган ягона “бахтиёр” “Эрк”чи (Ориповдан ташқари) ҳам Нуриддин бўлади. У Самарқанддаги “операция” учун топшириқни ҳам Ослодан олмадимикан?

«Эзгулик» жамияти раиси Васила Иноятовани ҳақоратлаб ва калтаклашган интилган бозорбоп хотинларни француз адиби Бальзакнинг «Бир парча эт итни не кўйларга солмайди» деган ибораси нуқтаи назаридан олиб қаралса тушунса бўлади.

Аммо Шавкат Абдуллаев, Нуриддин Комиловларни ким деб аташ мумкин? Дарахтнинг ўзидан чиққан қурт деймизми? Балки амал ёки каттароқ пул ваъда қилингандир. Жаноблар билиб қўйинг, шимилдириқ ҳам ололмайсиз! Чунки, ўз маслакдошига хиёнат қилганни ҳеч ким тақдирламайди. Қолаверса лидерлар орасидаги даҳанаки жанглар, шахсий адоватлар ҳам мухолифат елкасига оғир юк бўлиб тушаётган шу кунларда... энди буниси ортиқча. Аммо яқин қўшнимиз Қиргизистонда мухолифат фаоли вазирлик курсини рад этди, Бош вазир истеъфога чиқиб мухолифатнинг бошини қовуштиришга дангал киришди. Наҳотки, ўзбек мухолифатининг дори шунчалар паст бўлса! Наҳотки, бир луқмани деб маслакдошни маслакдош бадном қилишга чоғланса...

Биз Самарқандда “Эзгулик”чиларга ҳужум уюштирганларни қоралаймиз, айни замонда, Шавкат Абдуллаев ва Нуриддин Комиловлар аъзо бўлган ташкилотлардан, тўғрироғи “Эрк”нинг салойчилар фракцияси ва Халқаро инсон ҳуқуқлари жамиятидан бу масалага ўз муносабатларини билдиришни талаб қиламиз.

Дайнов Ташанов
“Бирлик” партияси раиси ўринбосари,
партиянинг Қашқадарё ташкилоти раҳбари
Зулфиқор Мирзо
“Эзгулик”нинг Қашқадарё вилоят бўлими раиси
24 февраль 2007 йил

15:30 - Солиқ ходими пора учун қамалди

Ўзбекистонда давлат идораларининг масъул ходимлари ҳам баъзида қамалиб туради. Энг эътиборлиси, давлат хизматчиларининг деярли барчаси айнан порахўрлик айби билан ҳибсга олинади. Фарғона вилоят суди куни кеча ана шундай ишлардан бирини кўрди. Бу сафар маҳкаманинг айблов курсисида ўтирган оддий фуқаро эмас, вилоят солиқ инспекциясининг масъул ходими Султонали Деҳқонов бўлди.

Яқин-яқингача вилоят солиқ идорасида ишлаб юрган пайтда тадбиркорларни жонини олиб қўйган солиқчи охир бориб қўлга тушди. С. Деҳқонов маҳаллий ишбилармонлардан биридан мавжуд камчиликни ёпиб юбориш учун 3000 доллар миқдорида пора талаб қилган. Бу каби олиқ-солиқлардан зада бўлган тадбиркор ўйлаб ҳам ўтирмай солиқ инспекцияси ходими устидан орган ходимларига мурожаат қилган.

Маҳкама ва тергов жараёнида С. Деҳқонов гарчи айбларни мутлақо инкор этган бўлса-да, судья айбланувчининг сохта оҳу нолаларига эътибор қилиб ўтирмади. Ишбилармондан пора талаб қилгани учун солиқ идораси ходими 7 йилга озоликдан маҳрум қилди. Шунақа, баъзи-баъзида қурбонлар ҳам керак бўлиб туради.

«Правозащитный Альянс Узбекистана» начал структурироваться

Согласно сообщению Альянса на сегодняшний день в ней образовааны следующие подразделения:

1. «Центр общественного контроля над деятельностью правоохранительных органов Узбекистана». Руководитель - Урлаева Елена. e-mail: e_urlaeva@yahoo.com

2. «Центр общественного контроля над деятельностью исполнительной власти». Руководитель – Жахонгир Шосалимов.

3. «Центр общественного контроля над деятельностью судебных органов». Руководитель – Абдилло Тожибой угли. e-mail: abdullo_tojiboy_ugli@yahoo.com

4. «Центр защиты и поддержки правозащитников, находящихся в заключении». Руководитель – Расулжон Тожибоев. е-mail: r_tojiboev@yahoo.com

5. «Экологический правозащитный центр «Чирчик-даре». Руководитель – Ахтам Шаймарданов. e-mail: aralsearegion@yahoo.com

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону