24 August 2011
00:26 - Триполида ҳали ҳам аниқлик йўқ, вазият чигаллашмоқда, жанглар давом этмоқда
Якшанбадан душанбага ўтар кечаси Триполи сал кам бутунлай қўзғалончилар қўлига ўтгани, Муаммар Каддафийнинг икки ўғли қўлга олингани, жанглар диктаторнинг қароргоҳи учун кетаётгани хабар қилинганди. Кейин вазият бошқа тарафга ўзгарабошлади.

Каддафиийнинг ўғли Саиф ал-ислом Каддафий қўзғолончилар қўлидан қочишга муваффақ бўлган, уй қамоғида бўлган бошқа ўғли Муҳаммадни ҳукумат қўшинлари озод қилган. Саиф ал-ислом Каддафий шаҳар марказидаги асосан чет эллик журналистлар турган меҳмонхонага келиб, ташаббус бутунлай ўз қўлларида эканлигини, қўзғолончилар яқинда тор-мор этилишини гапирган.

Кўринишидан, жангларнинг қайсидир босқичида, ростдан ҳам ҳукумат қўшинларининг қўли баланд келабошлаган. Лекин бу қўзғалончиларнинг мағлубияти эмас. Улар ҳали ҳам Триполининг катта қисмини қўлда тутмоқдалар. Уруш давом этмоқда. НАТО қўшинлари ҳаводан ҳужумлар қилиб, қўзғалончиларни қўллаб-қувватлашмоқда. Каддафий қароргоҳининг баъзи бинолари қўзғолончилар қўлига ўтгани ҳам хабар қилинди.

Вазият бугун кечаси ойдинлашса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону