21 February 2007
04:00 -
21:00 - Пастор МХХчилар қўлидан қутулди
21:00 - Пастор МХХчилар қўлидан қутулди

Бундан бир неча кун илгари МХХнинг Самарқанд вилояти бошқармаси тезкор вакиллари томонидан қўлга олиниб, ҳибсда 11 кун ушлаб турилган таниқли христиан пастори, Алматидаги йирик черков мутасаддиси Ришат Гарифулин 19 февраль оқшомида озод қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда хабар қилган Узньюс ахборот манбаси пасторнинг озод қилинишида Қозоғистониннг Ўзбекистондаги элчихонаси Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси ёзганини таъкидлайди.

Маълум бўлишича, Самарқанддаги таниш-билишлари, дўстларини кўриш учун келган пастор Регситон майдонидаги масжид ва мадрасалар ёнида тутиб кетилган. Унга дастлаб Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси (Конституциявий тузумга тажовуз қилиш) билан жиноий иш қўзғатилиши кўзда тутилган. Бироқ дипломатик корпусларнинг бу ҳодисадан ташвиш билдириши ҳамда оммавий ахборот воситаларидаги шов-шув МХХчиларни чўчитиб юборган кўринади, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону