19 February 2007
04:00 -
21:00 - Ўзбек автомoбиль бозорига янги даллол тайинланди - Ўзбекистоннинг 1-рақамли мафиозиси - Осиё бокси раҳбари 20:30 - Навбат имомлардан пасторларга!.. - Шавкат Мирзиёев Киевга учиб кетди - Галина Пугаченкова вафот этди 20:00 - Аб
21:00 - Ўзбек автомoбиль бозорига янги даллол тайинланди

Бугун, 19 февралдан “Узавтопром” акциядорлик жамиятига янги раҳбар тайинланди. Шу жамият раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Улуғбек Рўзиқулов энди Ўзбекистоннинг Асака ва Самарқанд шаҳарларида ишлаб чиқарилдиган, қолаверса, хориждан импорт қилинадиган автомабилларга даллоллик қилади. Боиси акциялари 100 фоиз давлатга тегишли бўлган бу корхона ҳеч бир бел оғритмасдан заводдан чиққан автомабилларга 20 фоиз устама қўяди ва уни харидорларга пулайди, дейди мухбиримиз. Автомабиль сотишда монополист жамият Ўзбекистондаги норасмий мафиоз гуруҳлар назоратида эканлиги ҳақида гаплар юради.

Ўзбекистоннинг 1-рақамли мафиозиси - Осиё бокси раҳбари

Ўзбекистонда Ғопир бойвачча номи билан одамларнинг кўнглига ваҳм соладиган тадбиркор-мафиоз Ғофир Раҳимов Тайванда бўлиб ўтган Осиё бокс федерациясининг навбатдаги конгрессида федерацияга Президент этиб сайланди. Бу ҳақдаги суюнчинамо хабарга ҳатто Ўзбекистоннинг FM радиолари ҳам тўхталди.

Норасмий манбалар маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг 2-рақамли (1-чиси Мираброр Усмонов дейишади) бойи ҳисобланадиган бу шахс гўё мамлакатда спортнинг “беғараз” ҳомийси, ҳукумат раҳбарларининг жиноятчиликка қарши курашдаги одил кўмакчисидир, дейди мухбиримиз.

20:30 - Навбат имомлардан пасторларга!..

Самарқанд шаҳрида жойлашган насронийларнинг “Великая блогадать” (Буюк саховат) чероки пастори, қозоғистонлик насронийлар дини тарғиботчиси Ришат Гарифуллин ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан қўлга олинган. Узуқ-юлуқ маълумотларга кўра, пастор миссионерлик ва диний даъватда айбланмоқда. Бироқ бу борадаги маълумотлар расмий тус олганича йўқ.

Шавкат Мирзиёев Киевга учиб кетди

Бугун, 19 февралда Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон — Украина ҳукуматлари ўртасидаги учрашувларда қатнашиш учун Киевга жўнаб кетди. Ўзбекистон расмийси Ўзбек-Украин дўстлик жамияти, мамлакатнинг Бош вазири раҳбари Виктор Янукович билан музокаралар олиб боради.

Бироқ Бош вазиримизнинг Украинага ташрифи ҳалигача Украинада қолиб кетаётган Андижон қатли оми гувоҳлари ва сиёсий қочқинларнинг тақдирини хавф остига қўйиши ҳам мумкин. Ўрис газеталари уларнинг депортация қилиниши мумкинлиги ҳақидаги башоратларни элбурутдан ёзиб ётишибди.

Галина Пугаченкова вафот этди

Бугун, 19 февралда Марказий Осиё маданиятининг йирик тадқиқотчиси, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги Галина Пугаченкова вафот этди. Шу муносабат билан Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти марҳуманинг оила аъзолари, ҳамкасбларига таъзия изҳор этиб, оммавий ахборот воситалари унинг шу пайтга қадар кўпам ёдга олинмаган фаолияти хусусида ёзишмоқда.

Ёшини яшаб, ошини ошаган Пугаченкова ўз вақтида ҳукуматнинг барча мукофот ва таҳсинларига ҳақли равишда сазовор бўлди. У 750 дн ортиқ турли даражадаги илмий ва ҳужжатли ишлари билан Ўзбекистон тарихида из қолдирди.

20:00 - Абдураҳим Пўлат: 53-54-чилар судралишга яратилган, учолмайдилар

Шу йил 14 февралда Самарақандда “Эзгулик” жамиятининг раиси, “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят ва унинг сафдошларига уюштирилган ҳужум оддий воқеа эмас. Биз бундай воқеаларга вақтида баҳо бермасак, уларни қораламасак, ҳужумчиларни рағбатлантирган ва демократик мухолифатнинг келажагини таҳлика остига қўйган бўламиз.

Бу ҳужум мавжуд режим томонида уюштирилганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бунинг учун бир неча фактга диққат билан қараш кифоя.

Биринчидан, Васила Иноят “Эзгулик”нинг раҳбари сифатида бир кун аввал Адлия вазирлигига чақирилиб, вилоятларга чиқмаслик, сиёсий ҳуқуқларга, хусусан, “Бирлик” Партиясининг ҳуқуқларига боғлиқ масалалар билан шуғулланмаслик ҳақида огоҳлантирилган ва акс ҳолда ўзига ёмон бўлиши билан таҳдид қилинган.

Иккинчидан, ҳужум Самарқанд шаҳрининг қоқ марказида, вилоят ҳокимлиги, ИИБ ва МХХнинг вилоят қароргоҳи биноларига жуда яқин жойда юз берган. Ҳар қандай ҳужумчилар, агар улар ҳукуматнинг топшириғи билан ишламасалар эди, бундай жойда жиноий ишга қўл урмасдилар.

Учинчидан, ҳужум бошлангандан кейин эзгуликчилар телефон орқали 5 марта милицияга мурожаат қилишган, ҳужумчилар тахминан 1,5 соат жанжал қилишган бўлса ҳам, ҳеч қандай ёрдам етиб келмаган.

Аммо, масаланинг биз учун энг ваҳимали жойи ҳужумчиларга “Эрк”партияси 53-54-чилар гуруҳи вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилигига даъво қилаётган Марат Зоҳидовнинг одамлари раҳбарлик қилишгани. Бу хусусда “Ҳаракат” сайтида кеча берилган баҳо мутлақо тўғри: Жон талвасасидаги бу гурҳлар яна ўз сафдошларига нисбатан хоинлик қилиб, яна ҳукуматнинг гумашталарига айланмоқдалар.

“Эрк”нинг бу фракцияси билан Марат Зоҳидов бу хусусда сас чиқармаётганларининг ўзи етарлича маъного эга. Аммо, мен ҳозир ўқувчиларнинг диққатини бошқа икки нуқтага қаратмоқчиман.

Биринчи. 1989 йилда “Бирлик” энг кучга тўлган пайтда ва муҳим сайловлар арафасида ҳукумат Салой Мадаминов ва бошқа 53-54-чилар воситасида бизга зарба берган эди. Демак, ҳукумат бизнинг яна кучга тўлганимизни тан олди, десак бўлаверади. Бунинг устига сайловлар яқинлашиб келмоқда, шу сабабли, ҳукуматнинг бизга қарши ҳужумлари ҳар томонлама тушунарлидир.

Иккинчи. Баъзи мухолифатчилар “Асосий мақсадимиз Каримовни йиқитиш, шунинг учунгина бирлашамиз, кейин эса ҳар ким ўз йўлидан кетаверади” дейишганда, менинг уларга жавобим шундай бўлган: “Асосий мақсадимиз – демократик Ўзбекистон. Каримов режимини ўзгартириш эса, асосий мақсад йўлидаги муҳим, аммо, биргина қадам. Асосий ва машаққатли иш ҳозирги режим ўзгаргандан кейин бошланади. Ўзбекистон жуда ёмон иқтисодий аҳволда. Ундан чиқиш осон эмас. Биз демократлар ҳозироқ жиддий шаклда умумий маҳражга келиб олмасак, кейинчалик ички урушгача етиб боришимиз ҳеч гап бўлмай қолади”.

Самарқанддаги воқеалар айтган гапларимнинг энг яхши исботидир. Ахир уйлаб қаранг, ҳали диктатура оёқда экан, у билан курашиш ўрнига, 53-54-чилар яна “Бирлик” ва унинг тарафдорларига қарши ростакам уруш очмоқдалар. Самарқанданинг марказида бир офиснинг эшигини бузиб кириб, “Бирлик” раҳбарларидан бирига очиқча ҳужум қилишни бошқача изоҳлаб бўлмайди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Васила Иноятнинг ҳақиқий сиёсатчиларга хос совуққонлиги туфайли воқеа оловлантирилмасдан сокинлаштирилган. Ҳужумчиларга қарши зарбалар билан жавоб берилмаган. Айниқса ёш эзгуликчилар калтак есалар ҳам асосий диққатни раисларини ҳимоя қилишга беришган, ҳужумга ҳужум билан жавоб беришмаган. Яхши тайёрланган провокациянинг олдини олишгани учун уларга офарин дейиш лозим.

Шу сабабли мен ҳамма демократия тарафдорларига мурожаат қиламан. Ҳар ким бу воқеага ўз муносабатини очиқлаши, ҳужумга учраганларга ҳамдардлик билдириши, ҳужумчиларни қоралаши лозим. Акс ҳолда, жон талвасасидаги одамлардан бундан ҳам ифлос ишлар чиқаверади. Зеро, 53-54-чилар судралишга яратилган, учолмайдилар. Демак, уларнинг судралишини ҳам чегаралаб қўйиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону