18 February 2007
04:00 -
17:00 - “Эрк” партиясининг 53-54-чилари жон талвасасида
17:00 - “Эрк” партиясининг 53-54-чилари жон талвасасида

Бундан роса 10 йил аввал “Ҳаракат” журналимизнинг навбатдаги сонида (№ 1 (8), 1997) “53-54: Сотқинликнинг замонавий рамзи” номли мақола эълон қилинганди. Унда аниқ далиллар билан “Эрк” партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ (мақолада унинг исми айнан шундай деб тилга олинган) Каримов ҳукуматидан 53-54 сонли икки дона квартир олиш ва Коммунистик партия рўйхатидан депутатликка альтернативсиз сайланиш эвазига “Бирлик” хал ҳаракатини парчалаш ишига бошчилик қилгани, тўғрироғи, ўз миллатига ҳиёнат қилгани исботлаб берилган.

Орадан бор-йўғи 10 йил (кимлардир буни узоқ йиллар деб аташи ҳам мумкин) ўтди. Бу кунда “Бирлик” фаоллари Пайғамбатимизнинг исмини ҳам ҳақоратламаслик учун у хоин шоир тўғрисида гап борса, унинг туғилганда берилган исминигина тилга оладилар. Аммо, яна ҳам кўпроқ уни “53-54” лақаби билан аташ одат тусига кирмоқда.

Бу шоирнинг хоинлиги, принципсизлиги, мухолифатни парчалаш жараёнида кўрсатаётган собитқадамлиги мухолифатнинг кўзга кўринган намоёндалари (масалан, Самад Мурод, Ойгул Маматова, Тошпўлат Йўлдошев, Дайнов Ташанов, Насрулло Сайид, Холдор Вулқон, Ҳайит Қўзиев ва бошқалар) тарафидан очиқча айтила бошлагани ҳам ҳаммага маълум.

Катта сиёсатда жараёнлар ҳар доим мураккаб бўлгани каби, бу масалада ҳам турли зиг-загларни кўриш мумкин. Масалан “Бирлик” фаоли Исмоил Дадажон “Эрк” партиясининг парчаланишида, унинг раисини ишларини фош қилишда ва қолаверса бу партиянинг асосий кучи бўлмиш Қашқадарё вилоят ташкилоти бутунлай “Бирлик” Партиясига ўтиб кетишида етарлича роль ўйнаган одамлардан бири. Буни ҳозирда Қашқадарёлик бирликчиларнинг етакчиси Дайнов Ташанов очиқча ёзмоқда (масалан, унинг “Кураш сафларимизни тоблади, сайлов иродамизни намоён этади” номли суҳбатини ўқинг, “Ҳаракат”, № 6 (63), 2006).

Аммо, охирги йили, турли тшунмовчиликлари сабаби бўлса керак, Салой Мадаминов Исмоил Дадажоновнинг мухолифатни бирлаштириш учун қилган ҳаракатларини ўзича таҳлил қилдиб, уни “Бирлик” ичида ўзининг 5-чи колоннаси сифатида кўришга бошлади. Бу яна бир марта унинг сиёсий савияси пастлигини кўрсатувчи факт бўлиши мумкин. Чунки, шу йилнинг бошларида Исмоил Дадажон “Ўзбек мухолифати бирлашадими?” номли мақоласида бирлашиш йўлидаги бирдан-бир тўсиқ Салой Мадаминов эканлигини очиқча эътироф этди. “Бирлик” фаоли ўз мақоласида хоиннинг номини “Муҳаммад Солиҳ” деб тилга олса ҳам, унга нисбабатан “жаноб” сўзини ҳақороатомуз шаклда ишлатгани ҳар кимнинг диққатини ўзига тортгани шубҳасиз.

Балки бу тасодифдир, аммо, айнан шундан кейин мухолифатнинг кўзга кўринган намоёндалари, шу кунга қадар “нима бўлса ҳам бутун мухолифатни бирлаштириш лозим, бунинг учун ҳар қандай гина-гудратларни унутайлик” деб келаётган ва сиёсий тарихимизнинг турли босқичларида Салой Мадаминлов билан яқиндан ҳамкорлик қилган Муҳаммадбобир Маликов ҳамда Жаҳонгир Муҳаммад бор ҳақиқатни очиқча ёзишга бошладилар. Улар ҳам Салой Мадаминовнинг қилаётган ишлари, хусусан, ҳозиргача феълан Каримов режимига хизмат қилиб, мухолифатни бирлаштирмаслик учун уринишларини миллат олдида хоинлик деб ифодалаб ва Пайғамбаримиз исмига ҳурмат кўрсатиб, бу хоин учун “Муҳаммад Солиқ” сўзларини ҳам ишлатмасликка қарор бердилар.

Муҳаммадбобир Маликов ҳамда Жаҳонгир Муҳаммаднинг бу шаклдаги фаолияти “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясини ўлим остонасига олиб келиш эканлигини ақли расо одам яхши тушунади. Шунинг учун жон талвасасидаги 53-54 лақабли Салой Мадаминов Даврон Шарипов (танлаган исмига қаранг, Булгаковнинг итдан яратилган Шариковидан намуна олингандек) номи остига яшириниб Муҳаммадбобир Маликов, Жаҳонгир Муҳаммад, Пўлат Охун ва Абдураҳим Пўлатларга қарши мутлақо мантиқсиз, аммо, ўтаифлос мақолалар тарқатабошлади.

“Жаноб 53-54” нима учун аноним мақолалар ёзишга тушганини ҳам тушуниш мумкин. Чунки, ўз номи билан биронта мантиқли нарса ёзиб, хоин эмаслигини исботлай олмайди. Атрофида эса ёзадиган инсон ҳам қолмади. Агар маҳаллийчилк қилиб унинг атрофида юрган ака-ука Бобожоновлару ифлосликда 53-54 нинг ўзидан андоза олаётган Тўлқин Қора ва Юсуф Расулларни ҳисобга олмаса, албатта.

Шу кунларда Самарқандда Ўзбекистон демократларининг энг кучли шахсларидан бири, “Бирлик” партиясининг Бош котиби, “Эзгулик”жамиятининг раиси Васила Иноятга 53-54-чилар бошчилигида ҳужум уюштирилишини ҳам “Эрк” партиясидаги Салойчилар фракциясининг ўлим тўшагидаги талвасаларининг намунаси сифатида кўриш керак. Бу воқеа аниқ кўрсатдики, 53-54-чилар ҳали ҳам Каримов ҳукуматига хизмат қилишдан жирканмайдилар. Улар жон талвасасида бир аёлни линч қилиш, тош бўрон қилишга бел боғлашдан ҳам тортинмайдилар.

Шундай экан, кечагина “гина-гудратни унутайлик” дея, қоғоздаги ўзаро танқидга ҳам чидай олмаётган одамларнинг ичида эркаклари қолган бўлса, улар бугун Васила Иноятга нисбатан 53-54-чилар тарфидан уюштирилган жизмоний ҳужумга ўз муносабатларини билдиришлари мутлақо лозим. Акс ҳолда, ўлаётган 53-54-чилар қўлларини қонга булғашдан ҳам тоймайдилар. Собиқ сафдошларининг қонига.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону