21 August 2011
12:30 - Ўқувчимизнинг “диаспора” сўзига эътирози ва “Ҳаракат” таҳририётининг узри
Исмини кўрсатмаган бир ўқувчимиздан қуйидаги қисқа хат келди.

19 avgustdagi “Миллатни алдаш билан шуғулланиб келаётган журналистларнинг башараси билан танишинг” nomli maqolada “Қирғизистонда ўзбеклар қирғини бошланмасдан аввал айнан “Ҳаракат” агентлиги у ердаги ўзбек диаспораси лидерларининг хатолари халқни фожеага олиб боришини ёзди” debsiz. Nimaga tag'in diaspora ishlatasilar, nima shunaqa siyosiy savodsizmisilar, Uzbeklar azaldan yashab kelgan xalq u erda (Oshda), diaspora deganda ko'chib kelgan yoki ko'chirib kelingan xalq tushiniladi, masalan, Nemis yoki Koreyaliklar Markaziy Osiyoda diaspora hisoblanadi.

“Ҳаракат” таҳририятидан: Ҳақиқатда, энциклопедияларда “диаспора” сўзи ўқувчимиз айтган маънода тушунтирилган. Шу сабабли, ҳозир Қирғизистон деб аталаётган ҳудудларда яшовчи ўзбеклар учун диаспора дейиш хатодир. Ўзбеклар у ерда ерли аҳоли. Балки, қирғизлар учун шундай дейиш ўринли бўларди. Чунки, руслар тарафидан ўтган асрнинг бошларида ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Ўш, Чимкент, Авлиё-ота шаҳарларида яшовчиларнинг 95 фоиздан кўпроғи ўзбеклар бўлган.

Бир қатор хабар ва мақолаларимизда ҳозир Қирғизистон деб аталаётган ҳудудларда яшовчи ўзбеклар учун “диаспора” сўзини ишлатганимиз учун кечирим сўраймиз.

Айни замонда, шуни ҳам айтишни истардикки, бундай эътирозлардан ташқари, ўзбекларнинг аҳволи ҳақида ўша ерда ёзилган мақолалар бўлса, уларни сайтимизда эълон қилган бўлардик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону