21 August 2011
12:05 - Ғишт қолипдан кўчди, Триполи Каддафийнинг қўлидан кетишга бошлади
Ливиянинг диктатори Муаммар Каддафийнинг мухолифлари томонидан тузилган Вақтли ҳукумат (расмий номи - Ўтиш даври Миллий Кенгаши) вакиллари пойтахт Триполида Муаммар Каддафийга қарши халқ қўзғалони бошланганини эълон қилиб, бу ғалабага бағишлаб мушакбозлик ҳам қилшди. Айни замонда, Ливия давлат телеканали Муаммар Каддафининг ёзиб олинган овозли чиқишини якшанбага ўтар кечаси эфирга узатди. Унда айтилишича, давлатнинг қуролли кучлари халқнинг ёрдами билан қўзғалончиларнинг ҳужумини қайтарган. Табиий, қўзғалончилар деганда, у Вақтли ҳукумат кучларини тушунарди.

Хуллас, икки тарафнинг хабарлари бир-бирига зид. Тахмин қилиш қийин эмаски, ҳақиқат бу икки хабарнинг ўртасида. Яъни, Вақтли ҳукумат қўшинлари Триполига ҳужум қилиб, тўла ғалаба қозонолмаганлар, аммо бу ҳужум - кураш охирги босқичга келганини кўрсатади, Триполи яқинда Вақтли ҳукумат қўлига ўтади. Бенгазида бекорга мушакбозлик бўлмаган.

Каддафийнинг саноқли кунлари эмас, саноқли соатлари қолди, дейиш мумкин. Чунки, у аввалги чиқишларида, ўлса ҳам Ливияни ташлаб кетмаслигини гапирарди, демак, у қочмайди, шу ерда ҳалок бўлади ёки сўнгги дақиқада ўзини-ўзи ўлдиради.

Унинг икки ўғли билан Триполидан қочгани ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар рост чиқса, диктаторнинг қанчалик шарафсиз эканлигини ҳам кўрамиз.

Нима бўлганда ҳам, дунё диктаторларининг боши дардда. Бошдан айрилиш навбати эса Башар Асадга келмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону