19 August 2011
02:26 - 500 сўмлик юбилей тангалари аҳволимизнинг энг яхши кўрсатгичи
500 сўмлик юбилей тангалар чиқарилиши ҳақида хабар тарқатган Ўзбекистон Марказий Банкасининг Матбуот хизматига кўра, оқ рангдаги юбилей танга никель билан қопланади, диаметри 25 мм, қалинлиги 1,6 мм, оғирлиги 6 грамм бўлади. Унинг ўнг тарафида Ислом Каримнинг ғояси остида яратилгани иддао қилинаётган Халқаро Форумлар Саройининг олд тараф кўриниши берилади, унинг атрофида доира шаклда “Ўзбекистон мустақиллигига 20 йил” деган сўзлар ёзилади.

Олтинга бой Ўзбекистонда бу танганинг зарҳалига бир оз бўлса олтин қўшилмагани, тангани олд томонини ясатиш учун ҳеч қандай улуғворлиги бўлмаган ўта кўримсиз Халқаро Форумлар Саройидан бошқа нарса топилмагани - 20 йиллигимизнинг аҳволини ифода этувчи намуналардир, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону