18 August 2011
12:47 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекистон мустакиллик арафасида = Ўзбекистонда илм-фан ўлиш арафасида

Озодлик сайтида: "Мустақилликни 20 йиллиги: Ўзбекистонда илм-фанида нималар ўзгарди?" номли мақола берилган. Унинг баъзи жойларига фикримни билдирмоқчиман.

Мақолада келтирилган Ўз.ФА ни бош илмий котиби Баҳтиер Тўлагановни баъзи гапларига ИЗОҲ бермоқчиман. Биринчиси, Астрономиядаги «ютуқлар» ҳақида. «Ютуқлар»ни кўриш учун шу институтга бир бориб кўринг!? Бирорта ҳам телескоп ишламайди, занглаб чанг босиб ётибди. Сотиш мумкин бўлган ҳамма нарсалар сотиб бўлинди, хатто телескопларнинг окуляр ва объективлари ҳам пулланди, қуруқ трубаси қолди деса ҳам бўлаверади. Қимматбаҳо метал каби запчастлар налево сотиш учун чегарадан Қозоғистонга олиб чиқиб кетилаётган вактда қўлга тушган. Республика прокуратураси ишни ёпиб юборди, чунки институт директори Ш.Эгамбердиев бош прокурор Рашит ака билан оғайни.

«Самарқанд» номли кичик сайёрага келсак: Аслида бу сайёрани украиналик олим Майданакда кашф этди. Зудлик билан уни рози қилиб (қўлига 1-2 сўм пул бериб) Украинага жўнатиб юборишди. Шунинг учун хам берилаётган маълумотларда сайёрани ким очганлиги ҳақида аниқлик киритилмаяпти.

Учар директор Эгамбердиев бу сайёрага президент Каримов номи берилиши ташаббуси билан ўртага чиқди. Давлат маслаҳатчилари катта билан гаплашиб бу ишга добро бердилар. Аммо калта фахм директор кўп нарсалар каби яна бир нарсани билмас эди. Бутун-дунё астрономлари қабул қилган баъзи қоидалар бор эди. Шулардан бири, коинотда очилган янги объектга (сайера, комета, галактика, в.ҳ.) бирор сиёсий арбобни номи қўйилиши учун у арбобни ўлганига камида 20 йил тўлган бўлиши керак эди! Шу коидага кўра, Бутун-дуне астрономлар жамияти Каримов номзодини қабул қилмади. Шунда учар директор Каримовни навбатдаги кулгили ҳолатга тушганлигидан қутқуриш учун сайерага Каримов туғилган шаҳар Самарқанд номини берилиши таклифини қилди.

Энди сайёрани ҳақиқий эгаси халиги оғзи мойланган украиналик олимга келсак. Оғзидаги мойи тугагандан кейин, албатта уни тили чиқиб у ёки бу ерда аламидан ҳақиқатни гапира бошлайди. Шунда бу сайёра масаласидаги иккинчи шармандачилик бошланади. «Самарқанд» сайёраси туфайли тарихий Самарқанд шаҳри номига ҳам соя тушади.

Энди Ўзбекистон Фанлар Академиясини ўзига келсак. Уни йиллик бюджетини сўрасак!? Айтишга тил ҳам бормайди. Бюджет тахминан 10 миллион доллар. Бир уйлаб куринг! Шундай Ўзбекистон учун илм-фанга бор йўғи 10 миллион ажратилса-я?!! Солиштириш учун: бир анжуманда Қозоғистон олий-таълим вазири бир илмий фондга «давлат керак бўлса 5 миллион доллар беради» деб ваъда берди, ва оз ўтмай шу пул берилди ҳам. Қолганини гапирмаса ҳам бўлади.

 

Қизиғи шундаки, давлатимиз учун шу 10 миллион ҳам МАЛОЛ келяпти. Сўнги вақтларда Ўзбекистон Фанлар Академиясини баъзи институтлари кескин қисқартирилди ва баъзилари умуман ёпилиб кетди. Масалан, бундан буён Ўз.Фанлар Академиясида математика, информатика, кибернетика каби институтлар ЙЎҚ! Механика институти ҳам ёпилиш арафасида. Бориб бориб Ўз.Фанлар Академиясини ўзи ҳам тамоман ёпилади.

 

Вузлардаги аҳволни ва у ердаги домлалар аллақачон наукадан чиқиб кетганлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистонда илм-фан йўқ қилиниш арафасида деб баҳолаш мумкин.

Ўзбек олими П.К.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону