18 August 2011
05:45 -
Исломда ислоҳотлар бошланди, радикал ислоҳотлар замони ҳам келади
Бизнинг сайтимизда эълон қилинган бир қатор мақолаларда, хусусан, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг мақолаларида, Ислом дини чуқур ислоҳотларга маҳтожлиги таъкидланиб келмоқда. Ислоҳотлар муқаррар эканлигини тасдиқловчи омиллар сифатида, Ер юзининг асосий қисмида Каъбага қараб номоз ўқиш фарзи, Ер юзининг қутбларга яқин қисмларида рўза тутиш фарзи ўз маъносини йўқотиши каби мисоллар келтириларди ва мусулмонлар асрлардан бери бу масалаларда ўзларни алдаб келаётганлари айтиларди. Бундай иккиюзламачилик балосидан тезроқ қутилиш учун тезроқ бир нарсалар қилиш керак. Акс ҳолда, Ислом дунёси инқироздан ва қолоқликдан чиқолмайди.
Шу кунларда Рамазон ойидамиз, мусулмонлар рўза тутмоқдалар. Ҳозир ҳамма биладики, Маккага яқин ўрта кенгликларда кун ва туннинг узунлиги тахминан тенг бўлади. Аммо, Шимолий Қутбга яқин ўлкаларда кундуз куннинг узунлиги 18-19 соатга борар экан, ҳозирги динамик асрда 18-19 соат овқат емаслик фарзи мусулмонлар соғлигини хавф остида қолдирмоқда. Рўзани фарз деб билган оддий мусулмонлар соғликларини хавф остига қўйиб бўлса ҳам рўза тутмоқдалар. Оллоҳ шуни истайдими?
Куннинг узунлиги туфайли рўзанинг қийинчликлари авваламбор Скандинавия ўлкаларида кўзга кўринаётганини ҳам ҳамма тушунса керак. Швецияда чиқадиган HD газетасининг 1 август сонида билдирилишича, маҳаллий имомлар саҳарлик қилиш ва оғиз очишни муқаддас Макка билан бир вақтда қилишга рухсат берганлар. Шундай қилинса, овқат емаслик вақти бир неча соатга камаяди. Маҳаллий имомлар бундай қилиш учун Мисрнинг Бош муфтиси Али Жума берган фатвога асосланмоқдалар.
Табиий, Али Жуманинг фатвоси муқаддас китобларимизнинг ҳеч бирига асосланмаган. Асосланиш учун, бизнинг сайтимиз урғулаётгандек, шу вақтгача уламоларимиз Қуръонни нотўғри тафсир этиб келаётганини тан олиш ва ислоҳотлар учун асосаландиган нуқталар яратиш лозим. Воқелар, хусусан, Али Жуманинг фатвоси кўрсатмоқдаки, яқин орада Ислом уламолари шундай йўлдан боришга мажбур бўладилар.
Бундан ҳам муҳими, Али Жуманинг фатвоси ҳам бор муаммоларни таг-туги билан ҳал этмайди. Муаммоларни тўла ҳал этишнинг бирдан-бир йўли – мусулмончиликнинг ягона фарзи имон эканлигини тан олишдир. Ана шунда, қолган 4 фарз – қилса савоб, қилинмаса гуноҳ бўлмайдиган одатларга айланади.
Миср имомининг қуёш чиқишидан қуёш ботгунча оғиз очмаслик фарзини бузишга рухсат бергани - Абдураҳим Пўлат айтаётган ислоҳотлар йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения