17 August 2011
21:08 -
Собиқ президент Виктор Юшченко собиқ Бош вазирга қарши кўрсатмалар берди
Бугун Украинанининг собиқ Бош вазири, зарғалдоқчиларнинг лидерларидан бири Юлия Тимошенко устидан бўлаётган Киевдаги судда собиқ президент Виктор Юшченко кўрсатма берди. Президент ва Бош вазир ўз курсиларидан ўтирган пайтдаёқ бир-бирлари билан урушиб кетишган ва айнан шу уруш туфайли зарғалдоқчилар бутун позицияларини йўқотишганидан ташқари, мана энди Юлия Тимошенко ҳибсда ўтирибди, яқинда суд ҳукми билан қамалса керак.
Бугун Виктор Юшченко очиқдан-очиқ Юлия Тимошенкога қарши гапирмаган бўлса ҳам, унинг кўрсатмалари Тимошенкога қарши ишлайдиган фактлардан иборат бўлди. У ўзи президент сифатида хўжалик ишларига аралашиш ҳаққи бўлмагани, Юлия Тимошенко Россия билан табиий газ хусусида тузган шартномалари Украинанинг зарарияга бўлганини гапирди ва ўша шартномаларнинг тузилиш кунларига оид бир қатор воқеаларни эслатиб ўтди. Бу воқеалар – Юлия Тимошекно келаётган президент сайловларида кечагина душмани бўлган Владимир Путиннинг ёрдамини олиш учун унинг қучоғига отилгани, ва Укараина манфаатларини сотганининг исботларидир.
Юлия Тимошенко “Мен бу судда зарғалдоқчилар ўртасидаги можароларни тамошага айлантирмаслик учун Виктор Юшченкога савол ҳам бермайман. Унинг айтганларини унинг виждонига ҳавола қиламан” деди. Аслида, унинг Юшченкога эътироз билдирадиган жиддий аргументлари йўқ эди.
Зарғалдоқчиларнинг ғояси – украинларнинг миллий ғояларини ўзида мужассамлантирганди. Бу ғояларга хоинлик қилганлар, хусусан, Юлия Тимошенко жазоланиши керак. Жазони миллат бериши лозим. Акс ҳолда, миллий ғояларни сотувчилар ҳар қадамда чиқаверади.
Буни украинлар ҳам тушунишга бошлабди. Шу кунларда Украинанинг ғарбий қисми, яъни украин миллатчиларининг ўчоғи бўлмиш Карпатортида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, ҳозир сайлов бўлса Юлия Тимошеко учун овоз берадиганларнинг фоизи 30 дан ошмас экан. Авваллaри бу рақам 2-3 баравар катта бўларди.