14 February 2007
04:00 -
23:30 - Васила Иноятга росмана ҳужум уюштирилди - Ёмонқулов ёмонга чиқди... 18:00 - Журналист таҳририят билан судлашмоқда - Исроилжон Холдоровнинг суди бошланди

23:30 - Васила Иноятга росмана ҳужум уюштирилди
Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Самарқанд вилояти бўлими офисида жамият раиси Васила Иноят, жамиятнинг ерлик раҳбарлари ва ҳуқуқшунос Суҳроб Исмоилов кўринишидан ҳукумат томонидан ёлланган бир гуруҳнинг ҳужумига учрашди. Жамиятнинг Самарқанд вилояти кенгаши фаолиятини жонлантириш, минтақадаги жамият фаоллари ҳолидан хабар олиш ва “Ёш эзгуликчи”лар клуби аъзолари учун семинар-машғулот ўтказиш учун бу шаҳарга келган Васила Иноят ҳозирча соғлиғига хавф солмаётган даражада тан жароҳати олган.
Ҳамма тафсилотлари ҳали маълум бўлмаган бу воқеа ҳақида мухбиримиз қуйидагиларни билдирди.
“Эзгулик”нинг вилоят кенгаши офисига мажлис бўлаётган пайтда униннг эшигини бузиб бостириб кирган “Эрк”нинг 53-54 лақабли Салой Мадаминов фракцияси Марказий Кенгашининг аъзоси Нуриддин Комилов ва ўзини ҳуқуқ ҳимоячиси деб ҳисоблайдиган Шавкат Абдуллаев (у Ардзинов ёки Марат Зоҳидов ташкилотидан дейишмоқда) бошичилигидаги 10 дан ортиқ киши (уларнинг ичида 4-5 аёл ҳам бор) дастрўмолларга ўралган тош, тухум ва ҳар хил ранг берувчи кукунлар отиб, Василани уларнинг қўлига беришсагина, бу ердан чиқиб кетишларини айтишган. Улар офис эшигини бузиш ва қўлларидаги нарсаларни отиш билан чегараланмасдан офиснинг деразаларини ҳам синдиришган, пала-партиш қуйидаги сўзларни айтиб бақиришган: Андижондаги воқеаларани Васила Ионятова билан унинг Америкадаги ҳомийси Абдураҳим Пўлатов уюштиришган. Энди бу террорист аёл Самарқандда ҳам шу каби ҳодисалар чиқариш учун бу ерга келган. Мақсадимиз уни Самарқанддан чиқариб юбориш. Президентимиз ҳаммани хушёрликка чақирмоқда, биз шунинг учун бу ерга келдик ва ҳоказолар
5 марта телофон орқали милицияга хабар берилса ҳам ҳеч ким келмаган. Ваҳоланки, жамиятнинг офиси вилоят ҳокимлиги ва ИИБсининг олдида жойлашган. Мажлисдаги эзгуликчилар қуршовида офисдан чиқа олган Васила Иноят ва Суҳроб Исмоилов мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБга мурожаат этишиб, тегишли тартибда экспертиза ва кўриклардан ўтишган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мазкур ҳодиса юзасидан 16 февраль соат 11 да матбуот анжумани ўтказиш ва воқеалар тафсили юзасидан ҳукуматдан изоҳ талаб қилишни режалаштирди. Негаки, жамият раиси, ҳодиса жабрланувчиси Васила Иноят бу ҳаракатларнинг ҳукуматнинг юқори поғоналаридан туриб бошқарилганига аминдир. Бинобарин, кеча, 13 февралда Ўзбекистон Адлия вазирлиги жамоат ташкилотларини рўйхатга олиш бошқармаси бошлиғи Жалол Абдусатторов унга вилоятларга чиқмаслик, “Бирлик” фаолиятига аралашмаслик юзасидан “кўрсатма-маслаҳат” берганди. Акс ҳолда, уни Президент шахсига тажовуз айбномаси кутаётгани, бунга жамиятнинг яқинда эълон қилинган йиллик ҳисоботи яхшигина асос бўлишини айтган.
Васила Иноят Самарқанддаги ҳодисадан сўнг Бухоро сафарини ҳам момаълум муддатга кечиктирганини айтди. Мухбиримизнинг таъкидлашича, Бухорода ҳам минтақадаги жамият фаолиятини жонлантириш ва сафдошлар фаолиятидан хабардор бўлиш назарда тутилган экан.
Ёмонқулов ёмонга чиқди...
Бугун Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, ташкилий масала кўрилди. Ҳукумат раҳбари Шавкат Мирзиёев қатнашган мажлисда вилоят ҳокими Убайдулла Ёмонқулов ишидан четлатилиб, унинг вазифасини ватинча бажариш Мирзачўл тумани ҳокими Муса Анорқулов тайинланди.
Собиқ ҳоким Ёмонқулов Убайдулла Яхшиликовичнинг вилоят аҳлига яхшиликларидан ёмонликлари кўп эди. Айнан бу одам вилоятда мухолифат вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячиларини қақшатиш, фермер ва деҳқонларни синдириш, халқни эзишда ўзига хос рекордлар ясаганди. Буни қарангки, содиқ жонивордек хизмат қилган тузуми унга вафо қилмади. Маълумотларга кўра, унинг устидан ҳам ЖКнинг кўпчилик раҳбарларга таниш бўлган моддалари билан жиноят иши қўзғатишмоқчи.
18:00 - Журналист таҳририят билан судлашмоқда
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судяси Шерзод Ражабов кеча, 13 февралда журналист Соҳиба Аъзамованинг даъво аризасини кўра бошлади. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг “Ишонч” газетачи таҳририяти устидан қўзғатилган бу фуқаролик даъвосида ишчанлик обрўсини поймол этиш, ишга тиклаш ва маънавий зарарни қоплаш ҳақида важлар акс этган. Маълум бўлишича, “Ишонч”га ҳукумат тарафидан янги бош муҳаррир этиб Абдухолиқ Абдураззоқов тайинлангач, у таҳририятда тозалаш ишларини бошлаган. Яъни, гапга кирмайдиган, таҳририятдаги қинғирликлардан хабардор журналистлардан қутулиш пайида Соҳибани ҳам ишдан бўшатган.
Журналист ишдан бўшатилгач, турли маҳкамаларга шикоят ёзди, дейди мухбиримиз. Бундан ғазабланган муҳаррир унинг маиший бузуқ аёл эканини “исботлаш” мақсадида ўз мухбирлар орқали журналист яшайдиган маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаолларидан ёзма равишда буни тасдиқлашларини талаб қилган. Маҳаллада кўтарилган бу ғавғодан Соҳибанинг ҳомиласи тушиб, оиласида эри билан келишмовчиликлар келиб чиққан. Суд жараёнларида муҳаррир Президент девонидаги танишлари орқали судьяга босим ўтказишга ҳаракат қилаётир.
Исроилжон Холдоровнинг суди бошланди
Кеча, 13 февралда жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди таниқли мухолифатчи, “Бирлик” Партиясининг Андижон туман ташкилоти собиқ раиси, ҳозирда “Эрк” партиясининг вилоятдаги раҳбари Исроилжон Холдоров устидан маҳкама жараёнларини бошлади. Мухолифатчи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг Давлат чегараларини ноқонуний кесиб ўтиш, мамлакатнинг конституциявий режимига тажавуз қилиш ва жамоат хавфсизлигига тадид солувчи матриаллар тарқатиш сингари айбловлар билан сўроқ беряпти. Бироқ бундан бироз муқаддам Ўзбекистон инсон ҳақлари “Эзгулик” жамиятининг сўровномасига кўра, Андижон вилояти прокуратураси Исроилга нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг ҳаракатдан тўхтатилгани ҳақида маълум қилганди.
Ўзбекистон махсус хизматлари томонидан Ўшдан ўғирлаб келиган Исроил Холдоров Қирғизистонда турган пайтлари ўша ерда яшаётган ўзбек мухолифатчиларини бирлаштириш учун ҳаракат қилди, “Давра кенгаши”нинг жанубий минтақадаги координатори этиб сайланди. Бироқ “Эрк”нинг фракция раҳбари, ҳозир кўпроқ 53-54 лақаби билан танилган Салой Мадаминов ва унинг сафдошлари Исроил Холдоровнинг тақдири билан мутлақо қизиқмадилар. Уни Андижондаги қамоқхонада эканлигини ҳам “Бирлик” фаоллари аниқладилар, унига адвокат олиш учун молиявий ёрдам бердилар. Ўзбекистон инсон ҳақлари “Эзгулик” жамияти эса суд жараёнларидан қатнашишга ҳаракат қилаётибди.