12 February 2007
04:00 -
23:30 - Президент, Бош вазир ва вазирларга ишониб бўладими?!
23:30 - Президент, Бош вазир ва вазирларга ишониб бўладими?!

Бугун Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакатдаги йил якунлари, иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, ижтимоий аҳвол борасида 2006 йил якунларига бағишланган мажлис ўтказди. Икки йилдан бери Бош вазир Шавкат Мирзиёев ўтказадиган, мажлис давомида турли даражадаги раҳбарларни болохонадор қилиб сўкадиган йиғилишни бу гал Ислом Каримов олиб борди. Ёлғонларга тўла ҳисоботни ўзи ҳам ишониб-ишонмай ўқиб берган режимбоши ялпи иқтисодий ишлаб чиқаришнинг 7,3 фоизга, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 10,8 фоизга ўсгани, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 6,2 фоиз ва пуллик хизматларинг 19,3, қурилиш соҳасида 12,8 фоиз ўсишга эришилгани ҳақида лоф урди.

Муҳокамаларда иштирок этган Бош вазир ўринбосари Э.Шоисматов, «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси раиси Р.Рўзиқулов, вазир М.Ғафуров, Солиқ қўмитаси раиси Б.Парпиевлар юртбошиси шаънига таҳсинлар айтиш ваасосий докладдаги ёлғонларни қайтириш билан машғул бўлдилар. Нима учундир икки йилдан бери бундай сафсатабоз мажлис бошқарувини Мирзиёевга топширган Каримов бу гал мажлисга ўзи бошчилик қилди. Унинг кайфияти кўтаринки, гаплари тетик эканлигининг сабаби нимада? Юқоридаги рақамларга ўзи ҳам ишонишидами? Бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз, масалан, у пуллик хизматларнинг ўтган йилда 19,3 фоиз эмас, 200 фоиз ўсганини айтса ҳам, буни текшириб кўришнинг имкони боми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону