11 August 2011
04:11 - Миллатга хоинлик қилган 53-54 ларнинг 53-чиси Мақсуд Бекжонга ББСда масхарабозлик қилдиришибди
“Бирлик”нинг митингларини “кўча чангитиш” деб баҳолаб, уларни тўхтатиш ва “Бирлик”ни парчалаш учун Ислом Каримга хизмат қилган, хизматлари эвазига ҳукуматдан олган квартираларнинг номерлари (53 ва 54) лақабига айланган Салой Мадамин ҳақли равишда миллат хоини ҳисобланади. Ўзбекистондаги режим бугунги қонли диктатура сифатида мустаҳкамаланишида Салой Мадамин, унга ҳамтовоқлик қилган ёзувчилар ва ўша квартираларда яшаган укаларининг ҳам катта роли бор.

53-54 нинг ўзи ва укалари ўша хоинлик учун олинган квартиралар атрофидаги воқеалар кенг жамоатчиликка маълум бўлиб қолганига қарамасдан, ҳеч нарса бўлмагандек юришлари - уларнинг қанчалик пасткаш инсонлар эканлигининг кўрсатгичидир. Айнан шундай пасткашлик ББС ва Озодлик радиосининг бу хоинларни мадҳ этиш билан шуғулланадиган мухбирларига ҳам хос эканлиги кўпчиликка маълум. Миллат ўзидан чиққан хоинларни жазолаш механизмаларини яратиб, бундай хоинлардан қутилиш амалиётини йўлга қўймаса, қулликдан ҳеч қачон чиқолмайди. Табиий, хоинларга минбар яратиб, ҳатто уларни мақташга интилаётган ўша радиодаги журналистлар ҳам вақти келиб жазоланишига шубҳа йўқ.

Аммо, ҳозирча улар ўзларини ҳеч кимнинг қўли етмайдиган баландликда деб ҳисоблашади. Тўғри, Ўзбекистонининг диктатори ҳам ўзи тўғрисида ҳам шундай фикрда. Ҳусни Муборак, Муаммар Каддафий, Башар Асадлар ҳам яқингача ўзлари ҳақида шундай ўйлашарди.

Яқинда ББСнинг ўзбек хизмати ўз вақтида сотқинлик эвазига олинган Тошкент марказидаги кўп қаватлт уйнинг 53 ва 54 номерли квартираларнинг бирида яшаган Салой Мадаминнинг укаси Мақсуд Бекжон билан (унинг тўнғизнинг башараси расмда) радио тннловчилар ўртасида гўёки савол-жавоб ўтказибди.

Бу суҳбатда ҳеч қандай пичоққа илинадиган мавзу тилга олинмаган. У ўзининг ижоди ва қоғоздагина мавжуд бўлган Ўзбекистон халқ ҳаракати ҳақидаги олди-қочди саволларга жавоб берибди. Ваҳоланки, Мақсуд Бекжоннинг ўзи ва 53-54 лақабли акаси Салой Мадамин миллат хоини эканлигини биладиганлар жуда кўп. Шубҳасиз, шу масалага оид саволлар ҳам бўлган. Аммо, ББС мухбирларининг кимлиги ҳам маълум, бундай саволларни эфирга чиқаришмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон режими “Бирлик”нинг фаолиятини нейтраллаштиришга эришгандан кейин, Салой Мадаминни бир тепиб улоқтирган, квартираларни олиб қўйиб, баъзи укаларини қамоққа ташлаган эди. Ўша маъшум квартираларнинг бирида бир неча йил “маза” қилиб яшаган бошқа ука - Муҳаммад Бекжон 2009 йилда бўлган Тошкентдаги портлашларга алоқаси бор одам сифатида узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилинган, мана, 12 йилдан бери қамоқда ётибди.

Юқорида сотқинлар жазоланиши керак, дедик. Ҳозир у хоинлардан бири Муҳаммад Бекжон жазоланмоқда ҳам. Аммо уларни Ислом Карим эмас, миллат жазолаши керак. Вақти келиб жазолайди ҳам. Мақсуд ҳам ундан қочиб қутилолмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону