11 August 2011
03:24 - Ҳукумат интернетдан ҳимояланиш йўлини қидирмоқда
Бир қатор оммавий ахборот воситалари ўрисларнинг Gazeta.ru, Lenta.ru, Newsru.com, Utro.ru интернет сайтларига блок қўйилгани, мазкур сайтларнинг бевосита тўсиб қўйилгани ҳақида ёзмоқда. Мухбирларимизнинг аниқлашича, Ўзбекистон ҳукумати ўз миллий доменидан рўйхатдан ўтган uzdaily.uz, vesti.uz, 12.uz сингари сайтлардан ҳам қутулмоқчига ўхшайди. Чунки мамлакат ичида мазкур сайтлар ҳам энди прокси-серверларсиз очилмай қолди.

Айрим виртуал олам билимдонлари UZ мазкур сайтларнинг тўсилишини техник носозлик деб тушунтирмоқда. Айримлар эса бу ҳолни мустақилликнинг 20 йиллиги тантаналари олдидан эҳтиёт чоралари сифатида кўрмоқда, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону