11 August 2011
02:42 -
“Ўзавтосаноат” қўшимча акциялар чиқаради

Бу эмиссия доирасида ҳар бирининг қиймати 43366 сўм бўлган 2444200 дона акция чиқарилади. Эслатиб ўтамиз, бугун 1729,12 сўм бир АҚШ долларига тенгдир. “Ўзавтосаноат” акционерлик компаниясининг устав капитали ҳозир 233,975 млрд сўм эканлигини ҳам билдирган uzdaily.uz сайти ўз хабарининг манбаини кўрсатмаган.