08 August 2011
20:44 -
Қашқадарёда йирик автоҳалокат: 7 киши қурбон бўлди
Футбол бўйича Қарши шаҳрида Ўзбекистон чемпионатининг Насаф - Динамо ўйинидан қайтаётган “Нексия” автомобилидаги 5 нафар йўловчи-мухлис ҳамда йўлда тўтхаб, машина тузатаётган “Камаз” автомашинасининг икки нафар экипажи тўқнашиши оқибатида 7 киши қурбон бўлди. Яна бир шахс оғир тан жароҳати олиб, шифохонага етказилди. Воқеадан хабардорларнинг айтишича, Нексия автомашинаси ҳайдовчисининг ҳаракат пайтида кўзи илинган ва йўл четида тўхтаб турган машинага урилган.
Ўтган куни тунги соат 23 да Қарши-Нишон автотрактида рўй берган мазкур ҳодиса юзасидан Қарши тумани прокуратураси жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.
Ўтган куни тунги соат 23 да Қарши-Нишон автотрактида рўй берган мазкур ҳодиса юзасидан Қарши тумани прокуратураси жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.